Туркияда футбол бўйича чемпионатнинг қачон бўлиб ўтишига аниқлик киритилди

"Галатасарай" - "Бешикташ" ўйини . Metarating сайти фотосурати

Туркия футбол федерацияси коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган мамлакат чемпионати ўйинларини 12 июнда давом эттиради. Бу ҳақда Матч ТВ хабар беради.

Суперлиганинг 27-тури 12 июндан 14 июнгача ўтказилиши режалаштирилган. Стадионлар футбол ишқибозлари учун очиқ бўлиш- бўлмаслиги тўғрисида маълумот берилмаган.

Футбол бўйича мутахассис Алишер Никимбаевнинг билдиришича, Туркияда чемпионатнинг жонланиши бутун Европа учун муҳим воқеликдир, зеро чемпионалар Лигаси бу йили Истанбулда ўтиши режалаштирилган. Пандемия шароитида Европа турнирининг ярим финали Туркияда ўтиши мумкин.

Туркияда футбол чемпионати 19 март куни уч ҳафтага тўхтатилган эди. Кейинчалик тануффусни чўзишга қарор қилинди. Чемпионат тўхтатилгунга қадар «Трабзонспор» ва «Истанбулспор» етакчилик қилмоқда эди. Учинчи ўринни «Галатасарай», «Бешикташ» — бешинчи ўринни, «Фенербахче» эса еттинчи ўринни эгаллаганди. Чемпионат жамоалари саккизта ўйин ўтказишлари лозим. Туркия Кубоги финалида «Трабзонспор» ва «Фенербахче» жамоалари беллашади.

Коронавирус пандемияси сабаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида спорт тадбирлари тўхтатиб қўйилди. Европа қитъасида футбол ўйинлари фақат Беларусда олиб борилди холос. УЕФА раҳбарияти миллий федерацияларга мавсум ўйинларини ниҳоясига етказишни таклиф қилди, бироқ Бельгия, Нидерландия ва Франция чемпионат ўйинларини муддатидан аввал тугатди. Шунингдек, иккинчи Россия Лига ўйинлари ҳам вақтидан аввал тугатилди. Англия Премьер-лигаси хавф остида. Англия ПЛ ижрочи директори Ричард Биван нейтрал стадионларда 20 та клубдан олтитадан кўпи ўйин олиб борса, турнир якунланиши мумкинлигини таъкидлади.

Бинобарин, 9 май куни Фарер ороллари чемпионати бўлиб ўтади. Германия 15 майда Бундеслига ўйинларини жонлаштириш ниятида. Польша, Сербия ва Португалия май ойи охирида футбол бўйича миллий чемпионатини бошлашни режалаштирган.

7 май ҳолатига кўра, Туркияда коронавирусга чалинганларнинг сони 131 744 та одамдан иборат бўлган, 3584 киши ўлган, 78 202 нафари касалликдан тузалиб кетган.