Футзал бўйича жаҳон чемпионати бир йил кейинга сурилди

Футзал бўйича 2020 йилги ЖЧ тимсоли. Fifa.com сайти иллюстрацияси

ФИФА Кенгаш бюроси коронавирус пандемияси туфайли футзал бўйича 2020 йилги жаҳон чемпионатини бошқа санага кўчириш қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Twitterда Россия мини футбол ассоциацияси хабар берди.

Турнир 2020 йил 12 сентябрдан 4 октябргача Литвада ўтказилиши режалаштирилганди. Энди чемпионат 2021 йил 12 сентябрдан 3 октябргача ўтади. Литва мусобақаларнинг мезбони бўлиб қолдирилди.

Жаҳон чемпионатида 24 та миллий жамоа иштирок этади, уларнинг орасида Қозоғистон миллий жамоаси ҳам бор. Осиёнинг бешта жамоаси иштирокига нисбатан аниқлик йўқ, зеро қитъа биринчилиги учун саралаш ўйинлари ҳам пандемия туфайли бошқа муддатга кўчирилган.

Коронавирус пандемияси туфайли дунё бўйича кўпгина спорт анжуманлари бошқа саналарга кўчирилди. Хоккей бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмади, Европанинг футбол бўйича чемпионати ва 2020 йилги Олимпия ўйинлари бир йил кейинга сурилди.

Футзал бўйича аввалги чемпионат 2016 йили Колумбия мамлакатида бўлиб ўтганди. Турнирда Ўзбекистон ва Қозоғистон иштирок этганди. Финал ўйинида Россияни енгиган Ангентина жамоаси чемпионатнинг ғолиби бўлганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ