Ислом бирдамлик ўйинлари номаълум муддатга кўчирилди

Ислом биродарлиги ўйинлари доирасидаги бокс мусобақаси. Aiba.org сайтининг архив фотосурати

2021 йили Туркиянинг Кўния шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинлари номаълум муддатга кўчирилди. Бу ҳақда Қирғизистон олимпия қўмитаси Facebookдаги саҳифасида хабар беради.

Коронавирус пандемияси туфайли Токио Олимпия ўйинлари 2020 йилдан 2021 йилга кўчирилгани муносабати билан Ислом бирдамлиги спорт федерацияси ўйинларни бошқа муддатга кўчиришга қарор қилган. «Кўния-2021» ташкилий қўмитаси халқаро спорт жадвалидан келиб чиқиб, кўчирилган санани маълум қилади.

Шу билан бир пайтнинг ўзида федерация 2025 йилга режалаштирилган бешинчи Ислом бирдамлиги ўйинларида қатнашиш истагини билдирган мамлакатлардан аризалар қабул қилишни бошлади.

Ислом бирдамлик ўйинлари 2005 йилдан бери ўтказиб келинади. 2009 йили Эронда ўтиши керак бўлган ўйинлар 2010 йилга кўчирилди. Кейинчалик ушбу турнир Форс кўрфази номланишига доир Эрон ва араб давлатлари ўртасида келиб чиққан жанжалдан сўнг умуман бекор қилинди.

Ислом бирдамли ўйинларининг охиргиси 2017 йил май ойида Баку шаҳрида бўлиб ўтди. Мусобақаларда 57 та мамлакатдан уч мингдан зиёд спортчилар иштирок этдилар. Йигирма битта спорт тури бўйича 262 комплект медаллар учун жанглар олиб борилди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ