Ўзбек футболчиси белоруслар клуби учун гол ҳисобини очди

Шоҳбоз Умаров иштирокида урилган гол вақти . "Матч ТВ" кадри

Ўзбекистон ёш футболчилар термасининг ярим ҳимоячиси Шоҳбоз Умаров белорусларнинг «Энергетик-БГУ» (Минск) футбол клуби таркибида биринчи голини рақиб давбозасига киритди, дея хабар беради Soсcerway.

Умаров Белоруссия чемпионатининг 11-чи турида «Витебск»га қарши мусобақада ўзини кўрсатди. Учрашув 3:3 ҳисобида тугади. Умаров қирқинчи дақиқада ўз жамоаси учун иккинчи голни урди. Ярим ҳимоячи жарима майдонидан рақиб дарбозасига тўп киритолди.

Умаров Белоруссия чемпионатида гол киритганидан хурсандлигини, лекин ўйин дуранг ҳисоби билан тугуганидан кўнгли тўлмаганини билдирди.

Гол плюс пас YouTube-канали видеоси

Минск жамоасининг энг яхши бомбардири, ҳисобида еттита голга эга Жасур Яхшибоев аввалги матчда кўп сариқ карточка олгани туфайли бу гал ўйинда қатнашолмади.

11-чи турдан сўнг «Энергетик-БГУ» клуби 22 очко билан турнир жадвалининг иккинчи ўрнини эгаллади. У БАТЭ дан уч очко орқада.

Шоҳбоз Умаров — Олмалиқ футбол клубида тарбия топган. Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати футбол клубида ўйнаган. Жорий йилнинг февраль ойида у «Энергетику-БГУ»га ижарага берилди. 21 ёшли ярим ҳимоячи Ўзбекистон ёшлар жамоаси таркибида битта матчда иштирок этган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ