Қозоғистон ва Қирғизистон чегарадаги барча ўтказиш пунктларини очиб қўйишга келишдилар

Қирғизистон бош вазири Мухаммедқалий Абилғазиев ва Қозоғистон ҳукуматининг раҳбари Асқар Мамин. Қозоғистон ҳукумати матбуот хизмати фотосурати

Қозоғистон ва Қирғизистон юклар ўтишини тезлаштириш учун чегарадаги барча назорат-ўтказиш масканларини очиб қўйишга келишдилар. Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Мухаммедқалий Абилғазиев ўртасида 10 июнь куни бўлиб ўтган телефон сўзлашуви натижалари ҳақида Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукуматларининг сайтларида хабар берилган.

“Қозоғистон томонининг таклифига биноан Қирғизистон-Қозоғистон давлат чегарасининг участкасида барча ўтказиш пунктларини очиш ҳамда қирғиз-қозоқ чегараси орқали тўхтовсиз юк ташишни таъминлаш бўйича масалаларни ҳал қилиш тўғрисидаи иккитомонлама келишувга эришилди”, — дейилади Қирғизистон ҳукуматининг ахборотида.

Томонлар, шунингдек, коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш ҳамда аҳолини COVID-19 инфекциясидан ҳимоя қилишда ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб олдилар.

Қозоғистон май ойининг охирида коронавирус пандемияси даврида мавжуд еттита назорат ўтказиш пунктидан бештасини бир томонлама тартибда ёпиб қўйган эди. Қирғизистон иқтисодиёт вазирлиги Қозоғистонни юклар ташилиши учун атайлаб тўсиқлар яратаётганда ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоққининг товарларнинг эркин ҳаракатланиши тўғрисидаги келишувларини бузишда айблади.

Қозоғистон чегарасидаги қирғиз юк машиналари уч-тўрт кунлаб навбат кутишмоқда, ҳолбуки Қирғизистон томонида автотранспорт восталарини ўтказиш уч баробар тезроқ амалга оширилмоқда. Қозоғистон савдо ва интеграция вазирлиги ушбу эътирозларга жавобан ўзиининг даъволарини кўтариб чиқди.

Қозоғистон томони, дея қайд этди вазирлик, мана бир йилдан ошдики юкларни ўтказишда рақамли технологияларини қўллаган ҳолда шаффоф ҳаракатланиш масаласини кўтариб чиқмоқда, бироқ Қирғизистон ушбу муаммоларни ҳал қилиш бўйича барча конструктив таклифларни рад этиб келмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ҳомийлигида Халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди

  • «Навоий» эркин иқтисодий зонасида дунёда аналоги йўқ ускуна муваффақиятли синовдан ўтказилди

  • Таъсир доираси ўз ватани сарҳадларидан ошиб ўтган турк илоҳиётчиси Фатҳуллоҳ Гулен аслида ким бўлган?

  • Ўзбекистондаги сиёсий партиялар парламент сайловларида илгари сураётган дастурларини тақдим этди