«Турк ҳаво йўллари» авиакомпанияси Марказий Осиё республикаларига парвозларини тиклади

Истанбул аэропорти . Aa.com.tr фотосурати

Туркиянинг «Турк ҳаво йўллари» (Turkish Airlines) компанияси Марказий Осиё мамлакатларига парвозларни тиклаётганини маълум қилади. Рейслар жадвали авиакомпаниянинг сайтида эълон қилинган.

Компания Олма-Отага июнь охиридан ҳафтасига уч рейс, 4 июлдан эса ҳафтасига бешта рейсдан парвоз уюштиради, Нур-Султонга 1 июлдан ҳафтасига учтадан парвоз уюштирилади.

Июнь ойи охиригача Бишкекга ҳафтасига учта рейс, 1 июлдан эса тўртта рейс белгиланган. 1 июлдан бошлаб Душанбега (ҳафтасига иккита рейс) ва Тошкентга (ҳафтасига тўртта рейс) парвозлар йўлга қўйилади.

Ошхабодга компания 22 июлдан ҳафтасига учтадан авиапарвоз уюштиришни режалаштирган.

Коронавирус пандемияси туфайли мазкур йўналишдаги парвозлар март ойида тўхтатилганди. Истанбул аэропортидан 6 июндан бошлаб халқаро рейслар амалга оширила бошланди.

Ҳозирги кунда Туркия чет элликларнинг мамлакатга ташриф буюришига имкон берган, лекин чегарада йўловчилар тиббий назоратга олинган, айримлардан коронавирусга тест олиниши мумкин. Европада ҳаво навигацияси хавфсизлиги ташкилотининг маълумотларига кўра, июнда Turkish Airlines компанияси рейслар сони бўйича Европада етакчи ўринда бўлган.

Халқаро авиапарвозларга киритилган чекловларни аста-секинлик билан ечиб ташлаш Қозоғистондан бошланди. Бу ердан Туркия, Таиланд, Хитой, Жанубий Корея ва Японияга парвозлар уюштирилиши кутилмоқда. 1 июлдан Олма-Ота — Тбилиси рейси бошланади, 3 июлдан эса Олма-Ота — Батуми янги йўналиши ишга туширилади.

Туркиядан келган йўловчилар термотетрия, анкеталашдан ташқари, сўнгги беш кун ичида коронавирусга чалинмаганлик тўғрисида тиббий маълумотномага эга бўлишлари керак.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» мамлакат ичидаги рейсларини қайта тиклади. Энди тестдан ўтиш йўловчилар зиммасига юкланган. Тошкентдан Нукус, Термиз, Урганчга бориш ва қайтиш рейсларидан фойдаланмоқчи бўлган йўловчилар парвоздан 120 соат олдин COVID-19 га тест топширишлари, инфекция йўқлиги тўғрисида сертификат тақдим этишлари лозим.

«Тожик Эйр» ва «Сомон Эйр» авикомпаниялари 25 июндан тожикистонликларни Россиядан олиб келишга ваъда бердилар.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Эрон ҳокимияти кескин пасайиб кетган туғилишни кўпайтириш тараддудига тушиб қолган

  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида

  • АҚШда полиция зулмига қарши бошланган кураш обидаларни вайрон қилиш урушига айланиб кетди. Ғазабланган одамлар Колумб ва Черчиллга кўп нарсаларни «эслатиб» қўйдилар

  • Тожик ва ўзбек журналистлари Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлиги истиқболларига доир фильмни суратга олдилар