Хитой қўшни Ҳиндистон билан чегарадош ҳудудида ҳарбий қўшинларини кучайтирмоқда

MMA спорт усталари хитойлик чегарачиларини тайёрлайдилар. Weibo сайти фотосурати

Хитой-ҳинд чегара ҳудудидаги низолардан олдин Хитой ҳукумати бахсли ҳудуддаги қўшинларини алпинист ва жанговор санъат усталари билан қуйчайтирди, деб хабар беради Al Jazeera.

CCTV давлат канали хабарига кўра, Сичуан провинциясидаги Enbo клубининг 20 та спорт усталари чегарачиларни қўл жангига ўргатадилар.

China National Defense News харбий газетасининг ёзишича, ММА жанг усталари ва Эверест чўққисини ишғол қилган Олимпия олови эстафетаси иштирокчилари бешта дивизионни ташкил этади.

Тибет ҳарбий округининг қўмондони Ванг Хайтянг (Wang Haijiang) рекрутлар чегарачиларнинг «ташкилиш ва мобил кучларини» кучайтиришини ва «уларнинг тезкорликда муаммога юзланиши»га кўмак беришини айтиб ўтди, гарчи у мазкур ҳаракатлар Ҳиндистон чегараси билан боғлиқлигига ойдинлик киритмаган бўлсада. CCTV Лхасада (Тибет автоном ўлкаси пойтахти) жамланган юзлаб янги ҳарбийларни кўрсатди.

Чегарачи ва махсус қўшинлар ходимларига Лхасада ўргатилган тибет мастифлари (итлари) кўмак берадилар. Бироқ, Хитойнинг расмий ОАВ ушбу итлар ҳиндлар билан бўладиган жанжалларда иштирок этишига аниқлик киритмади.

Тибет мастифлари — йирик қўриқловчи итлар зотидан бўлиб, уларнинг вазни 80 килограммгача, бўйни 77 см.гача боради. Расман қайд этилган энг катта ит — Ши Лунг лақабли мастифнинг вазни 113 кг, бўйи 90 см бўлган.

16 июнда чегарадаги жанжал оқибатида 20 нафар ҳинд аскари ўлгани ва 76 та чегарачи яраланганидан сўнг (Хитой ўз томонидан йўқотишларни тан олмади) Хитой ҳукумати чегара қўйинларини кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳинд-хитой чегарасидаги қурбонли тўқнашувдан сўнг ўтган 45 йил ичида қурбонлик содир бўлган илк тўқнашув ҳисобланади.

Ҳиндистон ҳукумати бахсли чегара ёнидаги Ладакҳга ўзининг жанговор қирувчи самолётлари ва вертолётларини жойлаштирди. Жумладан, ҳиндлар чегара қўйинларини «ер-ҳаво» ракеталари билан қуролланган Apache ва Chinook оғир вертолётлари билан кучайтиган бўлса, хитойликлар ўзларининг J-11 ва J-8 қирувчи самолётлари билан бойитган, шунингдек Тибетдаги, Қашғардаги авиабазасига узоқ радиусли бомбардир самолётлари келтирилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ