ЖССТ июль ойида экспертларни коронавируснинг пайдо бўлишини ўрганиш учун Хитойга жўнатади

Тедрос Гебрейесус . ЖССТ YouTube-каналига қўйилган видеодан кадр

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) келгуси ҳафтада Хитойга экспертлар жамоасини жўнатади, улар COVID-19 эпидемиясининг бошланиши сабабларини устидан илмий изланишлар олиб борадилар. Бу ҳақда ташкилотнинг раҳбари Тедрос Гебрейесус Женевада ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ушбу вирусни ҳар томонлама ўрганиш нафақат унга қарши кураш олиб боришда, балки келгусида пайдо бўлиши мумкин бўлган касалликларнинг авж олишига тайёр туришда ёрдам беради, шунинг учун ҳам олимлар “вирус ҳақида ҳамма нарсани, шу жумладан, у қандай қилиб тарқала бошлангани ҳақида ҳам билишлари керак”.

Гебрейесус қайд этишича, 30 июнь куни ЖССТ номаълум пневмония ҳақидаги илк хабарларни олганига ярим йил тўлади. Ана шу ўтган олти ой давомида COVID-19 номини олган янги касалликдан вафот этган одамларнинг сони 500 минг кишидан, уни юқтириб олганларнинг сони эса 10 миллиондан ошиб кетди.

ЖССТ қайд этишича, кўплаб мамлакатлар пандемияни жиловлаш учун мисли кўрилмаган чораларни кўрганларига қарамай, коронавирус тарқалиши секинлашаётгани йўқ, балки аксинча, тезлашмоқда. “Гарчи кўпчилик мамлакатлар муайян прогрессга эришган бўлсалар ҳам, глобал пандемия аслида тезлашаётганини кўриб турибмиз”, — дея билдирди Гебрейесус. “Барчамиз буни тезроқ тамом бўлишини истаймиз, аммо шавқатсиз воқелик шундаки, пандемиянинг тамом бўлишига ҳали анча бор”, — дея қўшиб қўйди у.

Олдинроқ ЖССТ коронавирус инфекцияси тезлик билан тарқалаётган 11 та мамлакатнинг номини келтирган ва уларнинг қаторида Қозоғистон, Қирғизистон ва Украина бор эди.

Май ойида 120 тадан зиёд мамлакатлар коронавируснинг пайдо бўлиши ва унинг тарқалиши сабабларини аниқлаш бўйича мустақил текширув ўтказилишини талаб қилиб чиққан эдилар. Бундай текширувни ўтказиш талабини биринчи бўлиб Австралия кўтариб чиқди. Ўшанда Хитой бу мамлакатни сиёсий ҳужумда айблаган эди. Европа Иттифоқи раҳбарлиги остида Австралия тайёрлаган резолюцияда “холисона ва мустақил тарзда кенг қамровли” “COVID-19 инфекциясига ЖССТ томонидан мувофиқлаштирилган халқаро соғлиқни сақлаш тизимининг жавобини бериш” талаби қўйилган эди.

Хитойни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан COVID-19 инфекциясининг авж олиши кўламини яширишга уринишда айбладилар, бешта мамлакат (АҚШ, Австралия, Янги Зеландия, Канада ва Буюк Британия) махсус хизматлари тайёрлаган ҳужжат Хитой ҳукумати янги вирус тўғрисидаги маълумотларни сохталаштиргани ҳамда ҳақиқатни айтиб бермоқчи бўлган шифокорларни “жим бўлишга мажбурлагани”га исбот бўлмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ
  • Ўзбекистонда миллион дастурчи тайёрлаш бўйича вазифани қандай қилиб бажаришаётганлари ҳақида

  • Шарқ музейининг Ўрта Осиё зали бўйлаб видеосаёҳат

  • Эрон ҳокимияти кескин пасайиб кетган туғилишни кўпайтириш тараддудига тушиб қолган

  • Исломнинг муқаддас шаҳарларига зиёратлар нега чеклангани ёки бекор қилинганлари ҳақида