«Темир хотин» ва «Шайтанат» фильмлари сценарий муаллифи вафот этди

Маҳмуд Тўйчиев . Азамат Эргашевнинг Facebook саҳифасидаги фотосурат

Ўзбек киноси сценаристи ва режиссёри Маҳмуд Тўйчиев 69 ёшда оламдан кўз юмди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлигининг матбуот хизмати маълум қилади.

Хабарда ўлим тафсилоти келтирилмаган. Кинорежиссёр Азамат Эргашевнинг сўзларига кўра, Маҳмуд Тўйчиев 2 август куни оғир касалликдан сўнг вафот этган. Оператор-документалист Қаҳрамон Ҳасановга кўра, Тўйчиев Кабардин-Балқар республикасида дафн этилади. У бу ерда ҳаётининг сўнгги йилларида яшаган.

Маҳмуд Тўйчиев 1951 йил 26 август куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1980 йил Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг сценарий бўлимини тугатган.

У ўз пайтида машҳур бўлган «Темир хотин» (1990 йил), «Темир эркак» (1991) фильмларига сценарий ёзган, «Шайтанат» сериали (2000 йил) сценарий муаллифларидан бири бўлган. Маҳмуд Тўйчиев юздан ортиқ ҳужжатли фильмларни суратга олган.

  • Шарқ музейининг Ўрта Осиё зали бўйлаб видеосаёҳат

  • Тошкентдаги Human House арт-майдонининг яратувчилари ўз уйларини бузилишдан сақлаб қола оладиларми

  • 9 май куни Ўзбекистон телеканаллари янги ҳарбий-тарихий фильмларни намойиш этади

  • Ўзбек мусиқачилари уйда ўтириб Равелнинг «Болеро» асари ижросини ёзишди