Ўзбекистон президенти савловини ўтказиш учун 49 та давлатда сайлов участкалари ташкил этилади

Uz.sputniknews.ru сайти фотосурати

Чет элда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг президент сайловида қатнашиши учун 49 та давлатда 370 та стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилади. Бу ҳақда 11 август куни Марказий сайлов комиссияси, ТИВ ходимлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ахборот берилди.

Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлган 38 та давлатда 54 та стационар сайлов участкалари ҳамда ушбу давлатларнинг 128 та шаҳрида ва дипломатик ваколатхоналар мавжуд бўлмаган 11 давлатда қўшимча равишда жами 316 та кўчма сайлов пункти ташкил этилиши режа қилинган.

Ҳозирда дипкорпус ва консуллик муассасалари томонидан сайловни хорижда юқори савияда ўтказиш мақсадида, маҳаллий ҳокимият, диаспорал ташкилотлар ҳамда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари кўп жойлашган корхона раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги 34 та диаспорал ташкилот билан келишув имзолаган.

Ўзбекистон президенти савлови шу йилнинг 24 октябрига белгиланган. Сайлов кампаниясига 23 июлда старт берилди. Қонун бўйича рўйхатдан ўтган сиёсий партиялар президентликка ўз номзодини илгари суриш ҳуқуқига эгадир.

Республикада фаолият юритаётган бешта партия ўз номзодини илгари сурди, уларнинг орасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеп) амалдаги президент Шавкат Мирзиёев номзодини кўрсатди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди