Толиблар Ҳиротда қўлга олинган фотографни озод қилдилар

Муртазо Самади (чардан биринчи). Twitter тармоғи фотосурати

Бундан бир ой олдин Ҳирот шаҳрида «Толибон» ҳаракати томонидан ҳибсга олинган афғон фотографи Муртазо Самади озод этилди. Бу ҳақда Twitterда Aamaj News янгиликлар нашри ўз манбасига таянганиб хабар беради.

21 ёшли фотограф 7 сентябрь куни Ҳиротдаги аёллар норозилиги акцияси пайтида толиблар томонидан қўлга олинганди. Аёллар ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб, Афғонистонни радикаллар эгаллаб олганига қарши норозилик уюштиргандилар. Жангарилар акцияни қаттиққўллик билан бостирдилар: иккки киши ўлган, бешта афғон яраланган.

Муртазо ҳибсдалигида қариндошлари билан фақат бир марта телефон орқали гаплашишга имкон топган. Жангарилар унинг қариндошларига нима учун қамалганини айтмаганлар.

Толиблар Ҳиротдаги тадбиркор эркак ва унинг рафиқасини ўғирлаган жиноятчиларни ўлдириб, уларнинг жасадларини омма олдида осиб қўйганларидан кейин, ижтимоий тармоқларда Самадининг ҳам қатл этилганига доир хабарлар тарқай бошлади.

Афғон жамоатчилиги, шунингдек халқаро ташкилотлар Самадининг озод этилишини талаб қилди.

Фотограф толиблар томонидан қўйиб юборилгани тўғрисидаги маълумотни ВВС журналисти Ялда Ҳаким ҳам тасдиқлади. У бу хабарни Муртазонинг қариндошларидан эшитган.

Шуни қўшимча қиламиз, журналистлар хабарига кўра, 7 сентябрда Ҳиротда ҳибсга олинган сиёсий етакчи Аҳмад Берзин Ҳатиби ҳам толиблар томонидан озод қилинган.

ОАВ ишларига тўсиқлик қилмасликни вада қилган «Толибон» ҳокимятни эгаллаганидан сўнг Афғонистонда сўз эркинлигини чеклашга доир сиёсат юритмоқда. Толиблар Қобул ва бошқа йирик шаҳарларни эгаллагунига қадар афғон медиаси Марказий Осиёдаги энг мустақил матбуотлардан бири саналарди.

* «Толибон» ҳаракати РФ ва кўпчилик давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди