БМТнинг Афғонистонга кўмаги ортилган биринчи самолёт Термизга етиб келди

Avia.pro сайти фотосурати

БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича бошқармаси (ҚМББ)нинг инсонпарварлик ёрдами ортилган биринчи самолёти жума куни Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда «Sputnik-Ўзбекистон» ахборот агентлиги хабар беради.

«Юк ортилган Ил-76 самолёти Термиз аэропортига маҳаллий вақт билан соат 11.20да келиб қўнди»,— деб хабар беради аэропорт ходими.

Биринчи эҳтиёж буюмларидан иборат юк Термиздаги логистика марказидан юк машиналарида «Термиз-Ҳайратон» чегара пункти орқали Афғонистоннинг Мазори-Шариф шаҳрига етказиб берилади.

Бундан олдин «Фарғона» ҚМББ яқин кунларда Афғонистон учун гуманитар юклар ортилган учта самолётини Термизга етказиб келишини ёзган эди.

Termez Cargo Centre логистика маркази раҳбари Нодирбек Жалиловга кўра, БМТнинг Дубайдаги логистика марказидан юклар 15-17 октябр кунлари етказилиши режалаштирилган.

Жалиловга кўра, октябр ойи бошидан Термизга темир йўл орқали БМТнинг Халқаро озиқ-овқат дастури орқали юборилган маҳсулотлар ортилган 40та вагон етиб келган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди