АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзад истеъфога чиқди

Залмай Ҳалилзад. АР/ТАСС фотосурати

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзад ўз ўрнини ўринбосари Томас Уэстга топширган ҳолда истеъфога чиқди. Бу ҳақда душанба куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Давлат котиби мурожаатида Ҳалилзад «ўз лавозимини тарк этиши» айтилган. «Афғонистон бўйича махсус вакил этиб муқаддам раис ўринбосари вазифасида ишлаган Томас Уэст тайинланди», — деб хабар беради Блинкен. Қарор тафсилотлари берилмаган.

Америка матбуотига кўра, 18 октябрда 70 ёшли Ҳалилзад ишдан кетиш бўйича ташқи ишлар маҳкамасига ариза берган. У, жумладан аввалги америка маъмурияти даврида «афғон ҳукумати ва «Толибон» ҳаракати (Россияда тақиқланган) ўртасидаги муносабатлар қўзланган натижа бермагани»ни тан олган.

Ҳалилзад — пуштун, Афғонистонда туғилган, АҚШ фуқароси. У Кичик Жорж Буш маъмурияти даврида Афғонистон бўйича махсус вакил, кейинчалик Қобулда элчи бўлган. Дональд Трамп президентлиги даврида у яна Афғонистон бўйича махсус вакил этиб тайинланади. Ҳалилзад 2020 йил февраль Доҳадаги америка маъмурияти билан толиблар ўртасидаги музокараларга масъул бўлган.

Уэст 2012-2015 йиллари Барак Обама маъмуриятида Оқ уйнинг миллий хавфсизлик Кенгашида ишлаган ва Афғонистон, Покистон масалалари билан шуғулланган. Ҳозирги давлат раҳбари Жо Байден у пайтлар президент ўринбосари вазифасида эди. Уэст эса АҚШ президенти ўринбосарининг Жанубий Осиё бўйича маслаҳатчиси вазифасини ўтаган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди