Толиблар гиёҳвандларга қарши кураш бошладилар

Қобул кўприги остидаги гиёҳвандлар. Twitter тармоғи фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати жангарилари гиёҳвандларни мажбурий равишда Қобулдаги тиббиёт марказларига юборишмоқда. У ерда одамлар детоксикация (организмни токсинлардан тозалаш муолажаси) қилинади. Бу ҳақда France24 телеканали хабар беради.

Хабарда айтилишича, толиблар Қобул дарёсидаги кўприклар бўйлаб рейдлар ўтказмоқдалар ва кўприк остида яшовчи гиёҳвандларни тиббиёт марказларига детоксикация учун 45 кунга юборишмоқда.

Тиббиёт марказларида наркоманларнинг сочи олиниб, чўмилтирилади.

Таъкидлаш жоиз, собиқ ҳукумат даврида ҳам тез-тез рейдлар ўтказилиб, гиёҳвандлар мажбурий даволанишга юборилган. Бироқ, гиёҳвандлар тинчгина кўприклар остида яшай берганлар. Бундай ҳудудлар қобилликлар ичида кириминал зона ҳисобланган.

2018 йил маълумотларига кўра, Афғонистонда 900 мингдан бир миллионгача гиёҳванд аёллар бўлган. Бундан ташқари, мамлакатда 10 ёшгача гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи 100 мингдан ортиқ болалар мавжуд. Афғонистонда наркоманларнинг умумий сони уч миллионни ташкил этган. Бу 2010 йил кўрсатгичидан уч баробарга кўп демакдир.

*Рф ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди