Ҳиротдаги отишмаларда 17 нафар одам ҳалок бўлган

Ҳиротдаги отишмалар оқибати. Aamaj Newsнинг Facebookдаги саҳифаси фотосурати

Афғонистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган Ҳирот шаҳрида «Толибон»* радикал ҳаракати ва қуролли гуруҳ ўртасида бошланган отишмаларда камида 17 киши ҳалок бўлган. Уларнинг орасида болалар ва аёллар ҳам бўлган. Бу ҳақда ТАСС маҳаллий Ettelaat газетасига таянган ҳолда хабар беради.

Афғон нашрига кўра, Ҳирот кўчаларидаги отишмалар 24 октябрь куни кундузи бошланган. Қурбонлар орасида 7 та бола ва 3 нафар аёл бўлган. Бундан ташқари, тинч аҳоли ўртасида бир неча киши яраланган ва касалхонага ётқизилган. Бу 12 августда Ҳирот толиблар қўлига ўтгандан бери содир бўлган энг йирик отишма ҳисобланади.

Толиблар ҳукумати ИИВ вакили Саид Хости ўзининг Twitterдаги саҳифасида отишмани одамларни ўғирлаш билан шуғулланадиган жиноий гуруҳ бошлаганини ёзади. Учта жиноятчи одамлар уйига яширинмоқчи бўлган ва ўша ерда йўқ қилинган.

Шу билан бирга Ariananews Ислом Амирлиги разведкасининг матбуот хизматига таянган ҳолда Ҳиротда «Толибон» ва ИШИД* жангарилари ўртасида жанг бўлганини ёзади. Тўқнашувда иккита толиб яралангани, ИШИДнинг тўртта жангари ўлдирилгани айтилади. Янги афғон ҳукуматининг хабарида тинч аҳоли ўртасидаги қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган.

Афғон сиёсатини ўрганиш маркази раҳбари Андрей Серенконинг сўзларига кўра, Ҳиротдаги криминал гуруҳни йўқ қилиш бўйича жанг иккита толиблар гуруҳи томонидан олиб борилган: «Толибон»нинг олий етакчиси Ҳайбатулла Охунзода ва толибларнинг маҳаллий дала қўмондони Абдул Маннон Ниёзи аскарлари ёрдамида. Мутахассис келтирган маълумотга кўра, Ҳиротнинг бир неча мавзуларида юз берган отишмада 20 дан ортиқ толиб ўлдирилган ва ярадор қилинган.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди