Афғонистонда банк ҳисобидан нақд пулларни ечиб олиш миқдори кўпайтирилди

Ariana News сайти фотосурати

Афғонистон Мрказий банки 3 ноябрдан банк ҳисобидан нақд пулларни ечиб олишга қўйилган чекловни юмшатди. Энди ҳар бир одам ҳафтасига $400 гача ёки 30 минг афғони ечиб олиши мумкин.Бу ҳақда Ariana News телеканали Марказий банкка таянган ҳолда хабар беради.

Эслатиб ўтамиз, банклардан пул ечиб олиш лимити $200 ёки 20 000 афғонидан иборат эди. «Толибон»* ҳаракати ҳукуматни эгаллаганидан сўнг мамлакатда бошланган иқтисодий танглик туфайли шундай чекловни жорий қилди.

Марказий банкнинг бундай қарорга келиши Афғонистонда юзага келган гуманитар инқироз билан изоҳланади. Толиблар иқтидорга келганларидан сўнг кўпгина афғонлар ишсиз қолган ва озиқ-овқат танқислилигига дучор бўлганлар.

Радикал ҳаракат жорий этган қаттиқ чеклов туфайли банк ҳисоб рақамида маблағи бор одамлар ҳам озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж моллари учун базўр пул тўлаганлар.

АҚШ ҳукумати радикал ҳаракат фойдаланмаслиги учун америка банкларида сақланаётган $9,4 млрд миқдордаги Афғонистон давлат активларини музлатиб қўйди. Бу толиблар тузган ҳукуматнинг молиявий фаолиятига қаттиқ тўсиқ бўлди. Бундан ташқари, радикал ҳаракат ҳукматни эгаллаганидан сўнг мамлакатда эҳтиёжманд афғонларга кўмак бериб келаётган кўпгина хориж гуманитар ташкилотлари ҳам ўз фаолиятини тўхтатдилар.

Таъкидлаш жоиз, 2 ноябрда толиблар ҳукумати нақд пулсиз ҳисоб-китобларда чет эл валютасидан фойдаланишни ман қилувчи фармон чиқарди. Фармонда шундай дейилган: «Иқтисодий вазият ва миллий манффатлар одамларнинг чет эл валютасидан фойдаланмаслигини тақазо этади». Шундай қилиб, банкдан доллар ечиб олган афғонлар бу пулдан мамлакат ичида фойдалана олмайдилар, гарчи улар ҳозирги оғир вазиятда ҳисоб-китобни миллий пулда эмас, АҚШ долларида амалга оширишни маъқул кўрсаларда.

*РФ ва кўпгина давлатларда террорчи деб тан олинган ва тақиқланган ташкилот (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди