Олмаота вилоятида ҳам фавқулодда ҳолат жорий этилди

Олмаотадаги тартибсизликлар. Reuters фотосурати

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ва Манғистау вилоятида 5 январь куни жорий этилган фавқулодда ҳолат Олмаота вилоятини ҳам қамраб олади. 5 январь куни Қосим-Жомарт Тўқаев шунга доир фармонни имзолади, деб хабар қилади унинг матбуот хизмати.

Ушбу ҳудудлар 19 январга қадар фавқулодда вазият шароитида бўлади ва бу вақт давомида соат 23:00 дан эрталабки 7:00 гача комендантлик соати амал қилади.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Серик Кудебаев Олмаота вилояти коменданти этиб тайинланди.

5 январь куни эрталаб ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда намойишчиларнинг Олмаота вилояти ҳокимлиги биносига кириб келгани акс этган видеолар пайдо тарқалди. Кейинроқ «ҳокимлик куч тузилмалари вакиллари томонидан қайтариб олингани» хабар қилинди.

Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудларда эркин ҳаракатланиш чекловлари жорий этилган, тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш, шунингдек иш ташлашлар тақиқланади. Ушбу ҳудудларга кириш ва чиқиш чекланган, қурол-яроғ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва махсус техникани сотиш тақиқланган. Аҳоли ва юридик шахслар вақтинча қуролсизлантирилади, фуқароларнинг ҳужжатлари текширилади, улар шахсий кўрикдан ўтказилиши мумкин.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди