Қозоғистон пойтахтида фавқулодда ҳолат ва комендантлик соати эълон қилинди

2022 йил 5 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев «Нур-Султон шаҳрида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фавқулодда ҳолат «фуқаролар хавфсизлигига жиддий ва бевосита таҳдид мавжудлиги муносабати билан жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида жорий этилди».

Фавқулодда ҳолат икки ҳафта муддатга эълон қилинди ва Нур-Султон шаҳри доирасида 2022 йил 5 январь соат 16:00 дан 2022 йил 19 январь соат 00:00 гача амал қилади.

Фавқулодда ҳолат даврида Қозоғистон пойтахтида соат 23:00 дан эрталабки 7:00 гача комендантлик соати эълон қилинди.

Нур-Султон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ержан Саденов Нур-Султон шаҳрига комендант этиб тайинланди.

Фавқулодда ҳолат даврида шаҳарда ҳаракатланиш эркинлиги чекланади, Нур-Султонга кириш ва чиқиш чекланади, тинч йиғилишлар, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бекор қилинади, иш ташлашлар, қурол сотиш тақиқланади.

Бундан олдин Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаотада, шунингдек Олмаота ва Манғистау вилоятларида фавқулодда ҳолат жорий этилди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди