Толиблар бир неча кун олдин ҳибсга олинган афғон журналистларини озод қилдилар

Аслам Ҳижоб ва Ворис Ҳасрат. TOLOnews сайти фотосурати

31 январь куни «Толибон»* радикал ҳаракати томонидан ҳибсга олинган Ariana News телеканалининг икки журналисти Аслам Ҳижоб ва Ворис Ҳасрат 2 февралда озодликка чиқди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали Twitter саҳифасида хабар беради.

«Уларнинг ҳибсга олиниши сабаблари ҳозирча номаълум», — дейилади хабарда.

1 февраль куни қатор халқаро ташкилотлар журналистларнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди. Хусусан, БМТнинг Афғонистондаги миссияси толиблардан ҳибсга олиш сабабларини тушунтиришни талаб қилган бўлса, Amnesty International ҳибсни «асоссиз» деб атади.

Шу билан бирга, 19 январь куни ўз қариндошлари билан бирга ўғирлаб кетилган икки фаол аёл — Тамана Заряби Парияни ва Паравана Иброҳимхелнинг тақдири ҳанузгача номаълум.

БМТ ўғирлаб кетилган инсонлар тақдирига ойдинлик киритиш ёки улар билан боғлиқ вазиятни аниқлаш учун суриштирув ишларини бошлашни сўраб толибларга бир неча бор мурожаат қилган.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йил август ойида Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган толиблар радикаллар томонидан ўз ҳуқуқларини чеклашига қарши чиққан оммавий ахборот воситалари ходимлари ва аёлларга нисбатан мунтазам репрессиялар олиб бормоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилот деб тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди