Ural Airlines Ўзбекистон ва Қозоғистонга парвозларини бекор қилди. Бу мамлакатларга Москвадан «Россия» самолётлари учади

РБК САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Россиянинг Ural Airlines («Уральские авиалинии») авиакомпанияси Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Арманистонга/дан барча рейсларни бекор қилганини эълон қилди.

Парвозлар 29 октябргача тўхтатилди. Эълонга кўра, компания «Европа давлатлари ҳаво кенгликлари ёпилиши» сабабли парвозларни бекор қилган.

Айни вақтда «Россия» авиакомпанияси («Аэрофлот» гуруҳи) Москвадан Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарларига парвозлар бошланганини эълон қилди.

23 апрелдан бошлаб «Россия» Шереметьево аэропортидан Ақтау, Ақтўбе, Олмаота, Атирау, Нур-Султонга мунтазам рейсларни амалга оширади, 25 апрелдан эса Қарағандага уча бошлайди. Аввалроқ, 7 апрель куни бу рейслар (Қарағандага парвозлар бундан мустасно) Сочидан тест режимида очилган эди. Москвадан йўловчилар кўплиги сабабли, дастур Россия пойтахтидан амалга ошириш учун мослаштирилди.

«Россия» Олмаотага кунига икки марта, Нур-Султонга кунига бир ёки икки рейс, Актауга (сешанба, жума, якшанба) ҳафтасига уч марта ва Ақтўбега (душанба, пайшанба, якшанба) учади. Қарағандага парвозлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. 30 мартдан бошлаб «Россия» аивакомпанияси ҳафтасига икки марта — чоршанба ва якшанба кунлари Москвадан Костанайга парвоз қилмоқда.

2 майдан бошлаб «Россия» Москвадан Ўзбекистоннинг учта шаҳри – Бухоро, Самарқанд ва Урганчга парвозларни бошлайди. Шу муносабат билан Сочи – Бухоро/Самарқанд/Урганч йўналишлари бўйича парвозлар бекор қилинади.

«Россия» Бухорога ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари парвоз қилади. Самарқандга парвозлар ҳафтасига тўрт марта – душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. «Россия» авиакомпанияси Урганчга парвозларни жума ва якшанба кунлари амалга оширади.

Авиакомпания Сочидан Тошкентга (ҳар куни) ва Фарғонага (ҳафтасига уч марта) парвозлар дастурини давом эттирмоқда.

Москвадан Ўзбекистон ва Қозоғистон шаҳарларига йўналиш бўйича «Россия» Superjet 100 самолётларини бошқаради.

Бортдаги умумий ўриндиқлар сони 87 та бўлиб, улардан 12 таси бизнес-класс ва 75 таси эконом-класс.

«Россия» авиакомпанияси Аэрофлот гуруҳи таркибига киради, у самолёт парки бўйича Россияда иккинчи ташувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарилган лайнерларнинг энг йирик оператори ҳисобланади. Авиакомпания парки 125 та самолётдан иборат бўлиб, улардан 68 таси – Superjet 100 (RRJ-95).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ