Қозоғистонда Россиядан машиналар етказиб бериш қисқаргани туфайли маҳаллий автомобиллар савдоси кучайди

Chevrolet Cobalt. chevrolet-auto.kz сайти фотосурати

Қозоғистонга Россиядан янги автомобиллар етказиб беришдаги узилишлар фонида маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобиллар савдоси ошган. Бу ҳақда Қозоғистон автобизнес уюшмаси маълумотларига таяниб, «Информбуро» хабар беради.

Қозоғистонда йиғилган автомобиллар улуши июнь ойида умумий сотувлар ҳажмида 83,5 фоизга ўсди, бу 2021 йилнинг биринчи ярмидаги кўрсаткичдан 9,2 фоизга кўпдир.

Июнь ойида қуйидаги русумдаги автомобиллар энг кўп талабга эга бўлди:

👉 Костанай Chevrolet, 4104 дона автомобиль сотилган, бу ўтган йилнинг июнига нисбатан 35 фоизга кўп. Машҳур моделлар Chevrolet Cobalt (2535 единиц), Chevrolet Nexia (1157);

👉 Алмаати Hyundai, 2529 дона сотилган, ўтган йилнинг июнига нисбатан +30%. Оммабоп моделлар Hyundai Tucson (727), Hyundai Elantra (530), Hyundai Sonata (519), Hyundai Santa Fe (301).

Kia автомобиллари, 1316 дона (-10,4%), Lada – 1112 авто (+8%), Toyota – 756 авто (-45,6%), Lexus – 333 авто.

Умуман олганда, ассоциация маълумотларига кўра, жорий йилда автомобиллар савдоси бўйича июнь ойи энг муваффақиятли бўлган: Қозоғистон дилерлари 11 418 та енгил ва енгил тижорат автомобиллари, шунингдек, 436 та юк машиналари ва автобуслар сотган.

Шунингдек, 2022 йилнинг январь-май ойларида Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бошқа давлатларидан Қозоғистонга автомототранспорт воситалари, жумладан, енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 53,7 фоизга камайган.

Айни пайтда Қозоғистон матбуотида қўшни давлатлардан Қозоғистонга автомобиллар олиб киришга чекловлар қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳукумат матбуот хизмати уларни инкор этиб, мамлакатга «муаммоли» автомашиналар олиб кирилиши устидан назоратни кучайтириш режаларини эълон қилди. Гап ўғирланган ёки гаровга қўйилган, сохта рақамлар билан жиҳозланган ва ҳоказо автомобилларни олиб кириш ва улардан фойдаланиш ҳақида кетмоқда.

Масалан, ўтган йили бошқа давлатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ўтказилган текширув натижаларига кўра, Қозоғистонга олиб кирилаётган 35 мингдан ортиқ автомобилда банк ва ҳуқуқий чекловлар мавжудлиги аниқланган. Бундан ташқари, олиб кириш вақтида 600 дан ортиқ автомобиль ЕОИИга аъзо давлатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қидирувга берилгани аниқланган.

«Шу муносабат билан Қозоғистонда «муаммоли» автотранспорт воситаларининг пайдо бўлиши хавфини бартараф этиш ва умуман маъмуриятни яхшилаш мақсадида транспорт воситаларини (шу жумладан, вақтинчалик) олиб кириш қоидалари ишлаб чиқилмоқда, бу эса назоратни кучайтириш механизмларини назарда тутади. Шу билан бирга, ушбу чоралар хорижий давлатларда рўйхатдан ўтган, Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган ва қонунни бузмаган ҳолда эксплуатация қилинаётган автомобилларга таъсир қилмайди», — дейилади ҳукумат хабарида.
ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ