Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2022 йилнинг 15 июлидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 200 000 ($18,3) сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар беради.
Ҳозирда энг йирик банкнот 100 минг сўм ($9,1) ҳисобланади.
Банкнотнинг ўлчами 152 х 69 мм. Унинг мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда Фарғона водийсининг қадимий тарихига бағишланган.
Банкнот олд томони чап қисмида Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган “XUDOYORXON O‘RDASI” меъморий ёдгорлиги тасвирланган. Банкнот орқа томонида милоддан аввалги III асрга тегишли қадимги Фарғона давлатининг пойтахти бўлган “AXSIKENT ARXEOLOGIYA YODGORLIGI” тасвирланган.
Банкнотлар турли ҳимоя элементларига эга.