Бирлашган Араб Амирликларининг flydubai авиакомпанияси 20 сентябрдан Дубай-Самарқанд-Дубай рейсини йўлга қўяди. Бу ҳақда News.flydubai сайти хабар берди.
Самарқанд халқаро аэропортига (SKD) парвозлар Дубай халқаро аэропортидан (DXB) ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари Boeing 737 самолётларида амалга оширилади. Рейс Дубай халқаро аэропорти орқали янада қулайроқ уланиш учун Emirates билан код-шаҳар ҳамкорлик асосида амалга оширилади. Эконом-классдаги тарифлар 490 доллардан, бизнес-классдагилар эса 2170 доллардан бошланади.
«Марказий Осиё flydubai авиакомпанияси учун муҳим ва ривожланаётган бозор ҳисобланади. Янги маршрут Самарқанд ва унинг атрофидаги йўловчиларимизга БАА ва ундан ташқарида саёҳат қилишнинг осон ва қулай усулини тақдим этади. Биз сентябрь ойидан бошлаб икки ҳафталик парвозлар дастурини йўлга қўймоқдамиз ва келгусида ҳаво саёҳатлари бозорининг янада ўсишини интиқлик билан кутмоқдамиз», — дейди компаниясининг тижорат операциялари ва электрон тижорат бўйича катта вице-президенти Жейҳун Афанди.
flydubai Дубай-Ашхобод рейси йўлга қўйилган 2010 йилнинг ноябрь ойидан бери Марказий Осиё шаҳарларига парвоз қилади. 2012 йил февралидан авиакомпания Бишкекка, 2013 йил апрелидан – Душанбега, 2014 йил сентябрдан – Олмаотага, 2015 йил октябридан – Остонага, 2018 йилдан – Чимкентга йўловчиларни ташишни бошлади.
flydubai 2019 йилнинг март ойидан бошлаб Тошкентга парвозлар уюштирмоқда. Самарқанд авиакомпаниянинг парвозлар харитасидаги 102-шаҳарга айланади. Унинг маршрут тармоғига 65 та Boeing 737 самолётлари парки хизмат кўрсатади.