30 августдан Тожикистон ва Россия ўртасида йўловчи поездлари ҳаракати қайта тикланади

Sugdnews.com сайти фотосурати

2022 йил 30 августдан икки йиллик танаффусдан сўнг Тожикистон ва Россия ўртасида йўловчи поездлари ҳаракати тикланади. Бу ҳақда «Тожикистон темир йўллари» (ТТЙ) вакили Анвар Латифзода маълум қилди, дея хабар беради «Азия-плюс». Россия темир йўллари (РТЙ) ҳам икки давлат ўртасида йўловчи ташиш қайта тикланаётгани ҳақида маълум қилди.

Жадвалга кўра, 30 августдан бошлаб 329/330-сонли поезд Душанбедан Волгоградга ҳафтада бир марта сешанба кунлари, Волгограддан Душанбега эса жума кунлари қатнайди.

7 сентябрдан бошлаб Хўжанддан Волгоградга авиақатнов йўлга қўйилади. 359/360-сонли поезд чоршанба кунлари Хўжанддан, шанба куни эса Волгограддан жўнайди.

ТТЙ Хатлон участкаси поездларида хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Зоиршо Файзуллоевга кўра,

дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Душанбе-Волгоград поезди учун чипта нархи 1400 дан 1500 сомонийгача (134-144 доллар) бўлади.

«Агар чиптани жўнашдан 30 кун олдин сотиб олсангиз, унинг нархи 200-300 сомоний (19-28 доллар) арзонроқ бўлади», — деди Файзуллоев. Тез орада темир йўл кассаларида чипталар сотуви бошланади.

2020 йил 17 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли Тожикистон ва Россия ўртасидаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.

Аввалроқ, 20 июндан бошлаб Тошкент – ​​Душанбе йўналишида йўловчи поезди қатнай бошлаган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ