Қаршининг «Насаф» футбол клуби бразилиялик ҳужумчи Матеус Лима Круз билан шартнома имзолайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати ўзининг расмий Telegram-каналида хабар берди.
29 ёшли футболчи Тошкентда тиббий кўрикдан ўтди ва тез орада Қаршида жамоага келиб қўшилади. Ҳужумчи эркин агент сифатида клубга ўтади. Шартнома тафсилотлари ошкор этилмаган.
Бразилиялик бўйи 187 см бўлган ҳужумчи бировнинг жарима майдончасида чаққон тўп суради, боши билан яхши ўйнайди. Эслатиб ўтамиз, Матеус жорий мавсумда ҳозирча Ўзбекистон Суперлигасидаги ягона бразилиялик ҳисобланади.
Матеус Лима иштирокидаги энг яхши ўйин дақиқалари. You-Tube-каналининг Video Highlights Football бўлими.
Матеус Лима Круз ўз фаолиятини Бразилиянинг минтақавий лигаларида ўйнайдиган клубларда бошлаган. 2015 йили у Европага, Албаниянинг «Шкендербеу» клубига ўтади ва у билан Албания кубогини қўлга киритади. Кейинги мавсумда Бразилиянинг «Сантос» клуби орқали транзитда у Сербиянинг «Борак» клубига, бир йилдан сўнг эса Хорватиянинг «Славен Белупо» клубига ўтади, у ерда икки мавсум ўтказган бўлса-да, ўзига унчалик ишонмайди ва клуб билан хайрлашади.
2020 йили бразилиялик Исроил чемпионатининг иккинчи кучли лигаси «Хапоэль Ноф-Ха-Галиль» клубига ўтди. Матеус 9 та гол урди ва жамоанинг юқори поғонага чиқишига ва мамлакат кубогини ютишига ёрдам берди, аммо раҳбарият бразилияликни қолдирмасликка қарор қилди ва у Исроил иккинчи лигасининг бошқа жамоаси — «Хапоэль Ришон-Ле-Цион»га ўтди.
Матеус ўтган мавсумда 7 та гол урди ва унинг жамоаси лигада 9 ўринни эгаллади. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 200 минг еврога баҳоланмоқда.
Қаршининг «Насаф» жамоаси жорий мавсумда биринчи даврадан сўнг 24 очко билан Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига бир очко ютқазиб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.