Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат тартиби муддатидан олдин — 21 июлдан бекор қилинди

НУКУСДА ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН БАЙРОҚЛАРИ. ВИДЕОЁЗУВДАН КАДР

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат муддатидан олдин — 21 июль соат 05:00 дан олдин бекор қилинди. Бу ҳақдаги фармонни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев имзолади.

Жўқорғи Кенеснинг Мирзиёевга 20 июль куни йўллаган мурожаатидан сўнг шундай қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жамоат тартиби ўрнатилиб, кўрилган чора-тадбирлар туфайли фуқаролар хавфсизлиги, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояси таъминлангани» инобатга олинди.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий йилнинг 3 июлидан 2 августига қадар суверен республикада Ўзбекистон Конституциясига Қорақалпоғистонни суверенитетдан маҳрум қилишга доир ўзгартиришлар киритишга уринишдан маҳаллий аҳолининг норозилиги натижасида юзага келган оммавий тартибсизликлардан сўнг жорий этилганди. Тартибсизликлар пайтида, расмий маълумотларга кўра, 21 киши ҳалок бўлган, 300 га яқин киши, жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ҳарбийлар ҳам яраланган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ