22-24 июль кунлари Самарқандда Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси бўлиб ўтади .
Конгресснинг асосий воқеаси «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» туркумидаги 10 та янги китоб-альбомлар тақдимоти бўлиб ўтади. Шундай қилиб, 25 дан ортиқ давлатдан 350 та олимлар, дунёга машҳур 100 кутубхона ва музейлар китоб-албомлар серияси устида ишлаган тўплам 60 жилдга етди.
Бундан ташқари, қадимий қўлёзманинг ноёб нашри – Мирзо Улуғбек буюртмаси бўйича энг нодир қўлёзманинг факсимиласи ҳамда Ўзбекистон санъати ҳақидаги иккита китобнинг тақдимоти режалаштирилган: «Орол ва Аму қирғоқлари яқинида. Қорақалпоқлар санъати» ва «Безак: эстетика, сеҳр, маъно».
«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасини Янги Ўзбекистон сиёсати, президент Шавкат Мирзиёев томонидан маданият соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг ёрқин натижаларидан бири дейиш мумкин. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегиясида 2016 йилдан бошлаб Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраб-авайлаш ва оммалаштириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилиди, Президент ва ҳукуматнинг эътибори юксак самаралар бермоқда. Биз Конгрессни ташкил этишда ёрдам кўрсатган мамлакат ҳукуматига миннатдорчилик билдирамиз. Шунингдек, лойиҳа ташкил этилган кундан бошлаб қўллаб-қувватлаб келаётган доимий бош ҳомийимиз ва ташкилотчимиз – Eriell Group компаниясига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман, – дейди Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва тарғиб қилиш бўйича Бутунжаҳон жамияти раиси Фирдавс Абдухолиқов.
22 июль куни Самарқанд шаҳридаги Ёшлар ижод саройида «Ўзбекистон маданий мероси замонавий илм-фан диққат марказида» халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтади.
Конгресс 23 июль куни очилади ва икки кун давом этади. Шу вақт ичида дунёнинг 35 мамлакатидан келган машҳур шарқшунос олимларнинг 100 дан ортиқ маърузалари тингланади, Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари маданий меросига бағишланган давра суҳбатлари ўтказилади.
«Мамлакат шароитида Ренессанс унинг ўз илдизини, ўзига хослигини, анъаналарини сақлаб қолиш, шу билан бирга олға интилиш ва тараққий этишини билдиради. Ўзбекистон бу мувозанатнинг муҳимлигини англаб етди. Унинг маданий меросига қаратилаётган бундай катта эътибор ҳурмат ва таҳсинга лойиқ. Бу борадаги ишларнинг катта улушини Жаҳон жамияти ва маданий мерос лойиҳаси амалга оширмоқда. У аллақачон дунёнинг кўплаб музей ва кутубхоналарида ўз аксини топган ва бу жуда қимматга эга», — дейди Марказий Осиё ва Кавказ институти раиси Фредерик Старр.
Конгресс ишида дунёга машҳур 250 дан ортиқ шарқшунос олимлар иштирок этади. Улар орасида 33 нафар таниқли халқаро музейлар директорлари, 15 нафар миллий музейлар директорлари, 6 нафар халқаро ташкилотлар вакиллари, 15 нафардан ортиқ академиклар, 20 нафардан ортиқ профессорлар, 20 нафардан ортиқ фан докторлари бор.
«Дунё бўйлаб Ўзбекистон меросини излаш ва асраб-авайлаш лойиҳаси юзлаб мамлакатларни бир-бирига яқинлаштиришнинг ажойиб усулидир. Ўзбекистон ўз маданий меросини қандай муҳофаза қилиш борасида барча мамлакатларга ўрнак кўрсатмоқда», — дейди «Ал-Фурқон» Ислом мероси жамғармаси ижрочи директори Соли Шаҳсиварий.
Тадбир Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан ўндан ортиқ халқаро ва бешта миллий ташкилот кўмагида ташкил этилмоқда. Конгресснинг бош ҳомий-ташкилотчиси Eriell Group компанияси ҳисобланади.