23 июлдан бошлаб Қозоғистон пойтахтида COVID-19 тарқалишининг «сариқ» зонасига ўтиши муносабати билан чеклов чоралари жорий этилди. Тегишли қарор Нур-Султон шаҳар бош санитария врачи Сарҳат Бейсенова томонидан имзоланган.
Шаҳарда аҳоли гавжум жойларга (автовокзаллар, савдо ва кўнгилочар марказлар, савдо уйлари, ёпиқ бозорлар, давлат хизматлари марказлари ва бошқалар) ташриф буюрганда ниқоб тақиш тавсия этилади. Шунингдек, 10 нафардан ортиқ иштирокчи бўлган учрашувларни (сессияларни) масофавий форматга ўтказиш белгиланди.
Ҳокимлик, давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва махсус органлар, корхоналар, ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахсларга қуйидагилар тавсия этилади:
👉жамоат жойларида ниқоб тақиш ва қўлларни дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш бўйича тавсияларга риоя қилиш;
👉ҳомиладор аёлларни, COVID-19 га қарши эмлашга мутлақ қарши кўрсатмаларга эга бўлган ва COVID-19 бемор билан яқин алоқада бўлган ходимларни масофавий иш форматига ўтказиш (масофавий форматда вазифаларини бажариш имкони бўлмаган ходимлар бундан мустасно);
👉 аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши ўз вақтида эмлаш ва қайта эмлаш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
👉 таълим ташкилотларида гуруҳлар ва машғулотлар комбинацияланган тадбирларни истисно қилиш (тадбирларни гуруҳларда ўтказишга рухсат берилади);
👉 одамлар оммавий йиғилиши мумкин бўлган объектларда, шу жумладан жамоат транспортида дезинфекция тадбирларини ўтказиш, вентиляция ва ҳавони тозалаш тизимларининг узлуксиз ишлаши ҳамда вентиляция режимига риоя қилиш бўйича ишларни ташкил этиш.
Шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармасига аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ва ревакцинация ишларини кучайтириш бўйича топшириқ берилди.
Нур-Султон коронавирус инфекцияси тарқалиши арафасида «сариқ зона»га кўчди. Ўтган кун давомида шаҳарда 796 та ҳолат аниқланган. Қозоғистонда 21 июль ҳолатига кўра, COVID-19 билан касалланганлар сони 2480 тага етди. Бир кун аввал – 2257 та ҳолат қайд этилган бўлиб, республикада коронавирус инфекцияси билан касалланиш даражаси ўсишда давом этмоқда.