Ўзбекистонда ягона мактаб формаси босқичма-босқич жорий этилади

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов. Uzdaily.uz сайти фотосурати

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)да бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов 2022-2023 ўқув йилида ягона мактаб формаси жорий этилиши юзасидан маълумот берди.

«Янги ўқув йили 2022 йил сентябрь ойидан бошлаб ота-оналар ягона формани харид қилишига мажбурий талаб қўйилмайди ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмайди», — деди Саидов.

Унга кўра, мослашиш жараёни учун вақт талабини ҳисобга олган ҳолда 2025-йилгача босқичма-босқич ягона мактаб формаси жорий этилади. Вазирлик мактаб формасининг дизайни ва сифати бўйича ота-оналар ва ўқувчиларнинг таклифларини кўриб чиқиш ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали уни такомиллаштиришга тайёр.

Вазирга кўра, мактаб формасини айнан бирор тадбиркордан/корхонадан харид қилиш бўйича мактаб маъмурияти томонидан мажбур этилмайди ва бундай ҳолатга йўл қўйилмайди.

«Август ойидан бошлаб ҳар бир туман ва шаҳардаги ўқув ярмаркаларида мактаб формалари савдоси ташкил этилади», – деди М.Саидов.

Шунингдек, у ўқитувчилар учун ягона форма жорий этилгани ҳақидаги хабарларнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Аввали Адлия вазирлиги матбуот хизмати янги ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган барча ўқувчилар ягона мактаб формада бўлиши шартлиги ҳақида хабар берган эди.

Ягона мактаб формаси масаласи Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўқувчилар бу формасиз бир-бирини кийимига қараб баҳолашига доир фикридан сўнг юзага чиққанди. Ҳукумат унинг жорий этилишини 2019 йил сентябрь ойидан тасдиқлади. Бироқ 2019 йил май ойида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева бундай қарор эрта экани ва ягона формани жорий этиш 2024/2025 ўқув йилига қолдирилганини маълум қилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ