Ёз бошига келиб Тожикистонда ўртача иш ҳақи 1647,4 сомонийни (160 доллар) ташкил қилган. Бу ҳақда 26 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазири Ширин Омонзода маълум қилди, деб ёзади «Азия-плюс».
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 154 сомонийни (15 доллар) ташкил қилган.
Республикада бўйича энг юқори ўртача иш ҳақи Душанбе шаҳрида 2402 сомоний (234 доллар), иккинчи ўринда Сўғд вилояти – 1548 (151 доллар), Тоғли Бадахшон автоном вилояти (ГБАО) – 1487 (145 доллар), республикага бўйсунувчи туманлар — 1338 (130 доллар) ва Хатлон вилояти — 1218 сомоний (118 доллар).
Фаолият соҳаларига назар ташланса, энг юқори ўртача иш ҳақи банк сектори ва суғурта соҳасида – 4592 сомоний (447 доллар), энг пасти – қишлоқ хўжалигида (637 сомоний ёки 62 доллар) қайд этилган.
Таълим ходимлари ўртача 1259 сомоний (122 доллар), тиббиёт ходимлари 1030 (100 доллар) олади.
Хорижий ташкилотлар ва ваколатхоналар ходимларининг ўртача иш ҳақи 11 361 сомонийни (1 106 доллар) ташкил этади.
1 июлдан Тожикистонда барча иқтисодий ва ижтимоий соҳалар учун энг кам иш ҳақи миқдори 400 сомонийдан (38 доллар) 600 сомонийга (57 доллар) ошди.