Росавиация Ўзбекистонга парвозлар сонини ҳафтасига 128 тагача оширишни режалаштирмоқда

aviatravel.az сайти фотосурати

Россия авиакомпаниялари мамлакат Ҳаво транспорти федерал агентлиги (Росавиация) дан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ёзги рейслар сонини кўпайтиришни сўради. Бу ҳақда «Фонтанка» хабар беради.

Росавиация авиакомпаниялар талабини қондирса, Ўзбекистонга парвозлар сони ҳафтасига 92 тадан 128 тага, Қозоғистонга 48 тадан 68 тага кўтарилади.

Ўзбекистон йўналиши бўйича юкларни ошириш учун ариза берувчилар орасида Red Wings авиакомпанияси ҳам бор. Эндиликда у ҳафтасига икки марта Бухоро, Самарқанд ва Уғренчга учиб, рейслар сонини икки баробарга оширишни сўрамоқда. Utair ва «Аэрофлот» мавжуд 7 ва 11 та рейсларга ҳафтасига 7 та рейс қўшмоқчи. «Сибирь» компанияси мавжуд 7 та рейсга қўшимча равишда 14 та янги рейс сўраган.

Red Wings шунингдек, Ақтау ва Атираудаги иккита рейсга биттадан, Ақтўбедаги иккита рейсга 8 тадан ва Олмаота ва Нур-Султонда амалга оширилган иккита рейсга бештадан рейс қўшиш орқали Қозоғистонга рейслар сонини кўпайтиришни сўраган.

Апрель ойи охирида Россиянинг Ural Airlines («Уральские авиалинии») авиакомпанияси 29 октябргача Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва Арманистонга барча рейслар бекор қилинганини эълон қилганди. Шу билан бирга, «Россия» авиакомпанияси Москвадан Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг қатор шаҳарларига парвозлар бошланганини маълум қилди. Ёзда Utair Уфадан Тошкентга, «Азимут» Минералние Водидан Урганч ва Тошкентга рейс очди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ