Тожикистоннинг «Барки точик» энергетика холдинги қарзи 3 миллиард доллардан ошди

"Барки точик" биноси. asiaplustj.info сайти фотосурати

Тожикистон давлат энергетика холдинги «Барки точик»нинг қарзи 2022 йилнинг иккинчи ярмида 32 миллиард сомонийни (тахминан 3,1 миллиард доллар) ташкил қилди. Бу ҳақда компания молия бошқармаси бошлиғи Рустам Мажизода маълум қилди, деб хабар беради «Азия-Плюс».

Мажизоданинг сўзларига кўра, республика Молия вазирлиги компаниянинг асосий кредитори бўлиб қолмоқда: энергетика холдингининг давлат олдидаги қарзи 23,6 миллиард сомонийга (деярли 2,3 миллиард доллар) етган. Молия вазирлиги олдидаги қарздорлик электроэнергетика соҳасида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари, жумладан, ГЭСларни модернизация қилиш, электр узатиш линиялари ва бошқа инфратузилмаларни қуриш ҳисобига шаклланган.

Бундан ташқари, «Барки точик» компанияси:

▶️ 2,8 миллиард сомоний (272,5 миллион доллар) — Сангтуда-2 ГЭСига,

▶️ 2,4 миллиард сомоний (233,6 доллар) — Сангтуда ГEС-1га,

▶️ 2 млрд сомоний (194,7 доллар) – «Ориёнбанк»га 2 млрд. сомони ($194,7) қарз бўлган.

Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, «Барки точик»нинг дебиторлик қарзи 3,4 миллиард сомонийни (331 миллион доллар) ташкил этган бўлиб, шундан 1,3 миллиард сомоний (126 миллион доллар) аҳолининг электр энергиясидан қарзи ҳисобланади.

«Барки точик» республиканинг барча корхоналари орасида энг катта қарздор ҳисобланади. Компаниянинг кредиторлик қарзи мамлакатнинг ўтган йилги ЯИМнинг учдан бир қисмини ташкил этади.

Компаниянинг молиявий танглигининг асосий омилларидан бири электр энергиясининг паст тарифлари ҳисобланади.

Энергетика холдинги Тожикистондаги 26 энергетика объекти фаолиятини ва қўшни давлатларга электр энергияси экспортини назорат қилади. Компания республикадаги энг йирик норентабел давлат корхонаси ҳисобланади. Бундан уч йил муқаддам 2019-2025 йилларга мўлжалланган «Барки точик»ни молиявий соғломлаштириш дастури қабул қилинган эди. Шундан сўнг Тожикистон ҳукумати дастурни амалга ошириш учун 1,2 миллиард доллар кераклигини ҳисоблаб чиқди ва халқаро донорларга ёрдам сўраб мурожаат қилди, шундан сўнг Жаҳон банки энергетика холдингига 134 миллион доллар ажратди. Бироқ, компаниянинг қарзи ўсишда давом этмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ