Мирзиёев Покистон ва Туркманистон билан қўшма транспорт компанияларини ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистон президенти матбуот хизмати фотосурати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Покистон ва Туркманистон билан автомобилларда юк ташиш бўйича қўшма транспорт компаниялари ташкил этиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Бу ҳақда Президент 9 август куни халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш ва диверсификациялашга бағишланган тақдимотда кўрсатма берган. Таъкидланишича, йил бошидан бери:

👉 экспорт қилувчилар сони 7,5 мингдан ошган;

👉 экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 1,3 баробар ошиб, 8,2 миллиард долларга етган;

👉 32 та янги бозорга маҳсулот етказиб бериш йўлга қўйилган;

👉 Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ) кириш билан боғлиқ жарайонлар тезлашмоқда.

Мирзиёев Европага экспорт маҳсулотларини етказиб бериш учун қўшимча рухсатномалар олиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқ берди.

Юкларни ташиш харажатлари ошишини ҳисобга олган ҳолда, давлат экспортчиларга харажатларни қисман қоплаш учун 170 миллиард сўм (15,4 миллион доллар) ажратилди. Европага тайёр маҳсулотни экспорт қилувчи корхоналар учун транспорт харажатлари учун субсидия 50 фоиздан 70 фоизга оширилди. Маҳсулотлар асосан тўққизта транспорт йўлаги орқали хорижга жўнатилмоқда.

«Транспорт соҳасини ривожлантириш иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш учун муҳим замин. Транспортда юк ташиш таннархи паст бўлса, ҳам экспорт, ҳам инвестиция кўпаяди», – деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Президент Транспорт вазирлигига тадбиркорлар учун энг мақбул йўналишларни ишлаб чиқиш, уларнинг транспорт харажатларини камайтиришга эришиш, Ўзбекистонни Қозоғистон билан боғловчи «Қўнғирот-Бейнов» халқаро автомобиль йўли реконструкциясини жадаллаштириш, юк вагони ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш бўйича кўрсатмалар берди.

Тақдимот маросими арафасида Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Давлат раҳбари сўзларига кўра, сўнгги беш йилда Ўзбекистон билан ушбу давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 2,5 баробар ошиб, 6 миллиард доллардан ошган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ