Қозоғистонда Сбербанкнинг шўъба корхоналарига нисбатан санкциялар қўллана бошланди

pixabay.com сайти фотосурати

Қозоғистоннинг иккита банки – Jusan Bank ва Forte Bank Сбербанкнинг маҳаллий шўъба корхонаси мижозларидан тенгедаги тўлов ва пул ўтказмаларини қабул қилишни тўхтатди, деб хабар беради «Интерфакс».

Иккала кредит ташкилоти бундай қарор Россияга қарши санкциялар қўлланилиши билан боғлиқлигини айтди. Сбербанкнинг ўзида эса бу ҳолатни «банкларнинг ички сиёсати» билан боғлади.

Бундан олдин Қозоғистон молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги Россия Сбербанкининг Қозоғистондаги шўба корхонаси 2022 йил 11 октябргача ишлаши, зеро АҚШ Молия вазирлигининг (OFAC) Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси битимларни якунлаш муддатини яна уч ойга узайтирганини маълум қилганди. Forte Bankнинг аниқлик киритишича, ариза асосида Сбербанк мижозлари «Байтерек» миллий холдингига берилган OFAC лицензияси асосида ҳеч қандай чекловларсиз тўловлар ва пул ўтказмалари операцияларидан фойдаланишлари мумкин.

Лицензияни ўрганиб чиққандан сўнг, Forte Bank бу миллий холдинг илтимосига кўра Сбербанк билан операцияларни амалга ошириши учун берилган индивидуал рухсатнома деган хулосага келди, яъни «енгиллик» фақат «Байтерек»га тегишли бўлади.

«Байтерек» давлат холдинги бундан олдин Сбербанкнинг қозоғистонлик «шўъбаси» корхонаси бўлишга асосий даъвогар деб топилганди. 7 июль куни банкни сотиш бўйича битим шартларини муҳокама қилиш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилиши лозим эди, бироқ бундай бўлмади.

Россиянинг ВТБ, Алфа-Банк ва Сбербанкнинг Қозоғистондаги шўъба корхоналари март ойида АҚШ томонидан жорий этилган санкцияларга дучор бўлди. Май ойида Алфа-Банкнинг шўъбаси Қозоғистоннинг «ЦентерКредит» банки томонидан сотиб олинди. Мулк эгаси ўзгаргандан сўнг, ушбу кредит муассасаси ўз номини Eco Center Bank номига ўзгартирди. Август ойи бошида «ЦентрКредит» ва Eco Center Bankни бирлаштиришга қарор қилинди. Сбербанк ва ВТБ шўъба корхоналари учун инвесторларни қидириш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ