Тожикистон ҳукумати Хоруғдаги Оға Хон жамғармасига қарашли боғни миллийлаштирди

Хоруғнинг марказий ҳиёбони. Ижтимоий тармоқ фотосурати

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон автоном вилояти (ТБАВ) ҳокимияти Оға Хон жамғармасига қарашли Хоруғ шаҳар боғини давлат мулкига ўтказишга қарор қилди. Бу ҳақда «Озоди» (РФда хорижий агент сифатида тан олинган «Озодлик» радиосининг тожик хизмати) ва Pamir Daily News хабар беради.

«Озоди» манбаларининг айтишича, ТБАВ ер бошқаруви қўмитаси ходимлари аллақачон шаҳар боғи ҳужжатларини қайта расмийлаштиришни бошлаган. Уларга яқин вақт ичида боғни сақлаш, ундан фойдаланиш ва ободонлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаб мутасадди ташкилотларга тақдим этиш топширилган. Оға Хон жамғармаси вакиллари ҳозирча маҳаллий ҳокимият қарорига муносабат билдирмаган.

Тоғли Бадахшон пойтахти Хоруғ шаҳрининг марказида жойлашган ушбу боғ 2003 йилда дунё исмоилий мусулмонларининг имом-хатиби Карим Оға Хонга совға қилинган. Расмий маълумотларга кўра, 2004-2009 йилли боғни реконструкция қилиш учун 4 миллион доллар ажратилган бўлса, кейинчалик Оға Хон жамғармаси Хоруғ марказида замонавий истироҳат боғи барпо этиш учун яна ўн миллион доллар маблағ сарфлаган, дейилади манбалар маълумотида.

Хоруғ шаҳар ҳокими Ризо Назарзода 9 август куни боғ давлат мулкига ўтиши ҳақидаги маълумотни тасдиқламаган, рад ҳам этмаган.

Хоруғдаги Оға Хон жамғармасининг собиқ ходимининг айтишича, Фонд 18 йил ичида шаҳар боғини реконструкция қилиш ва сақлаш учун катта маблағ сарфлаган.

«Маданият боғида ўнлаб аҳоли меҳнат қилиб, маош олди. Оға Хон жамғармаси ҳар йили боғни ободонлаштириш учун пул ажратди. Нега расмийлар боғни Оға Хон жамғармасидан тортиб олишга қарор қилди, билмайман, лекин менимча, расмийларнинг бундай муносабати яхшиликка олиб келмайди», — дейди «Озоди» суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, икки йил аввал Тожикистон хавфсизлик хизматлари Оға Хон жамғармасининг Тоғли Бадахшон қишлоқларини ривожлантириш учун ажратилган «ГАЧА» лойиҳасини амалга оширишни тақиқлаган. Расмийлар бундай қарорга нима сабаб бўлганини тушунтирмаган. «ГАЧА» лойиҳаси иштирокчилари ҳар ой умумий кассага маълум миқдорда маблағ киритадилар. Ҳар бир резидент ўз эҳтиёжлари учун кассадан маълум миқдорни паст фоиз ставкасида қайтариш шарти билан олган.

«ГАЧА» лойиҳаси доирасида ҳар бир қишлоқда шундай кассалар ташкил этилган. Қоидага кўра, бадавлат одамлар кассага пул ўтказадилар, шунда камбағал юртдошлар керак бўлганда фойдаланишлари мумкин эди. Бу кимга халақит бергани ва расмийлар нима учун бундай амалиётни тақиқлагани номаълум», — дейди исми сир қолишни истаган манба.

Оға Хон тараққиёт ташкилотига дунё исмоилий мусулмонларининг имоми Карим Оға Хон VI асос солган (ТБАВ аҳолисининг мутлақ кўпчилиги исмоилийлар). Ташкилот дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатларида иқтисод, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда лойиҳаларни амалга ошириш орқали одамларнинг турмуш шароити ва имкониятларини яхшилаш мақсадида фаолият юритади.

Оға Хон жамғармаси Тожикистонда 1992 йилдан бери фаолият юритиб келади. Ташкилотнинг таркибий бўлинмалари мамлакатнинг барча ҳудудларида фаолият юритиб, инфратузилма, энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим ва маданиятни ривожлантириш дастурларини амалга оширади. Оға Хон жамғармаси, хусусан, ТБАВдаги исмоилийлар жамоаси учун «Тоғли ҳудудларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш дастури»ни ишлаб чиққан, унда табиий офатлар хавфини камайтириш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, кичик бизнесни микромолиялаштириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ