«Ҳумо» жамоаси катта хоккейга қайтганидан сўнг илк учрашувда мағлубиятга учради

"Хумо" ўйинчилари шайба киритдилар. You-Tube-каналидаги ХК Динамо-Шинник | HC Dinamo-Shinnik матчи трансляцияси фрагменти

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби синов учрашувида Ёшлар хоккей лигасининг янги иштирокчиси, Беларуснинг «Динамо-Шинник» (Бобруйск) клубига мағлуб бўлди.

«Ҳумо» 5-15 август кунлари Минскда ўқув- машғулотини ўтказмоқда ва у жамоани шакллантириш босқичида турибди. Ҳозирда «Ҳумо» мураббийси Евгений Попихин томонидан кўриб чиқилаётган ўйинчиларнинг бир қисми билан шартномалар ҳали якунлангани йўқ. 15 август ҳолатига кўра, 14 нафар хоккейчи клуб билан шартнома тузган, уларнинг барчаси россияликлар.

«Динамо-Шинник» қарши баҳс тошкентликлар учун жамоанинг профессионал хоккейга қайтиши эълон қилинганидан кейин биринчи бўлди.

Учрашувдаги ҳисоб 13-дақиқада беларуслик хоккейчилар томонидан очилди. Леонид Булгаков ўзини намоён қилди. Орадан икки дақиқа ўтиб беларусликлар устунликни мустаҳкамлади. Яна бир шайба киритилди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Антон Рехтин «Ҳумо»нинг биринчи шайбасини киритди. Аммо тўрт дақиқадан сўнг Вадим Мороз дарвозабон Богдан Доненкони чалғитолди. Учинчи бўлим якунига келиб «Ҳумо» ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олди ва ҳисобни тенглаштирди. 55-дақиқада Юрий Назаров орадаги фарқни йўққа чиқарган бўлса-да, 57-дақиқада Александр Полухин аниқ якуний ҳаракат билан баҳсни овертаймга ўтказди. Қўшимча 5 дақиқада гол ўтказилмади, серияда эса Динамо жамоаси янада муваффақиятли ўйнади.

«Ҳумо» иштирокидаги биринчи расмий турнир 24-29 август кунлари бўлиб ўтадиган Қозоғистон кубогидир. «Ҳумо» мусобақадаги илк учрашувида Қарағандада «Сариарқа» клуби билан куч синашади.

«Ҳумо» хоккей клуби 2019 йилда ташкил топган. Ўша мавсумда Ўзбекистон чемпионатида иштирок этди, гуруҳ босқичида ғолиб чиқди. Ўтган йил баҳорида жамоа ВХЛ га кирди ва клубнинг дубли Қозоғистон чемпионатида «Ҳумо-2» номи остида эълон қилинди. Мавсум якунига кўра «Ҳумо-2» Қозоғистон чемпионатида 10-ўринни эгаллади. Асосий жамоа янада муваффақиятли кўринди ва Гагарин кубогининг чорак финалига чиқди. Аммо тошкентликлар коронавирус пандемияси туфайли Москванинг «Звезда» жамоасига қарши серияни якунлай олмади. 2020 йил апрель ойида жамоа раҳбарияти COVID-19 пандемиясига қарши кураш бўйича дунёнинг аксарият давлатларида кўрилаётган қаттиқ чеклов чоралари туфайли «Ҳумо» ВХЛдаги мавсумни, «Ҳумо-2» эса Қозоғистон чемпионатини ўтказиб юборишини маълум қилганди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ