Қозоғистон транзит транспорт воситалари учун ва чегарадаги ёқилғи қуйиш шохобчаларида табақалаштирилган дизел нархларини жорий қилмоқчи – ёқилғи нархи турар жой, сотиб олинган ҳажм ва транспорт турларига қараб фарқланади, деб ёзади Sputnik-Казахстан. Бундай чора республикада дизел ёқилғиси тақчиллигининг олдини олиш учун таклиф этилди, деб тушунтирди Энергетика вазири Болат Оқчулаков ҳукумат йиғилишида. Унинг сўзларига кўра, буйруқ лойиҳаси аллақачон ишлаб чиқилган, унга кўра:
👉 Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган Қозоғистон фуқаролари учун кунига 100 литр дизел ёқилғиси лимити амалдаги 230-260 тенга (тахминан 0,5 доллар) бўйича, шунингдек юк ташиш машиналари учун – ҳайдовчилик гувоҳномаси ва ҳужжатлар тақдим этилганда, яъни транспорт воситаси Қозоғистонда рўйхатдан ўткаазилган бўлса — кунига лимит 300 литрни ташкил қилади;
👉 Қолган одамлар гуруҳига, шунингдек белгиланган ҳажмдан ортиқ дизел ёқилғиси литри 450 тенгедан (0,9$) сотилади.
Қозоғистон расмийлари республикада бензин ва дизел ёқилғиси қўшни давлатларга, хусусан, Россияга қараганда арзонроқ эканлигига (2021 йилдан бери Қозоғистонда дизел ёқилғиси 26 фоизга қимматлашганига қарамай) бир неча бор эътиборни қаратган. Шу сабабли, кўплаб чегара ҳудудлари аҳолиси ва транзит транспорт воситалари эгалари Қозоғистонда ёқилғи қуйишни афзал кўришади. Чегарачиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳар куни мамлакатга 4,5 мингга яқин юк автомобиллари киради, уларнинг 70% га яқини хорижий. Натижада, ёқилғи қуйиш шохобчаларида нархларнинг пастлиги ўртача ойлик истеъмолнинг тахминан 120 минг тоннага ошишига олиб келади.
Мавжуд вазият туфайли Қозоғистоннинг бир қатор вилоятлари аллақачон ёқилғи тақчиллигига дуч келган – ё ёқилғи қуйиш шохобчаларида йўқ, ёки ёқилғи чекланган миқдорда қуйилади.