2022 йил 16 август куни президент Владимир Путин Игорь Лякин-Фроловни Россиянинг Тожикистондаги элчиси лавозимидан озод қилди. Бу лавозимга малакали дипломат Семён Григорьев тайинланди. Тегишли қарорлар ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
«Коммерсант» нашрининг ёзишича, Игорь Лякин-Фролов дипломатик миссиясини 30 июл куни якунлаган. У 2013 йил 1 августдан бошлаб қарийб тўққиз йил элчи лавозимида ишлаган.
Семён Григорьев элчи этиб тайинлангунига қадар Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Федерация, парламент ва жамоат бирлашмалари субъектлари билан алоқалар бўлимига раҳбарлик қилган (2018 йил августидан). Илгари у Россиянинг Абхазиядаги элчиси бўлиб деярли ўн йил (2008–2018) ишлаган. 2000-2001 йиллари ЕХҲТнинг Тожикистондаги миссияси сиёсий маслаҳатчиси бўлиб ишлаган.