Помирлик блогер Мақсуд Гаёсов Москвада қўлга олинди. Униформадаги эркаклар унинг квартирасига бостириб кириб, йигитни номаълум томонга олиб кетишган. Бу ҳақда Pamir Daily News ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Гаёсовнинг қариндошлари уни Тожикистонга жўнатишган, деб тахмин қилишмоқда, зеро ерда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиши мумкин.
Гаёсов «Бобинге» ҳажвий блогининг муаллифи ва жамоат кўнгиллиси. Сўнгги ойларда у максимал даражада нейтрал позицияни сақлаб келган ва Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон вилоятидаги (ТБАВ) вазият ҳақида гапирмаган, наинки бу ерда тожик ҳукумати маҳаллий жамоат фаоллари ва журналистларга қарши мунтазам репрессияларни амалга оширмоқда.
Айни пайтда ижтимоий тармоқларда хоруғлик Акбар Абдуллобеков Москвада қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган. Қариндошларининг сўзларига кўра, у Тожикистон прокуратураси талабига биноан «Кузьминки» метро бекати ҳудудида қўлга олинган.
Аввалроқ, июль ойи охирида Москвада ТБАВда туғилган Рамзи ва Ораз Вазирбековлар ўғирлаб кетилган эди.
Суд қарори билан Руслан Пулодбеков, Жонибек Чоршанбиев, Муслим Наврўзов, Чоршанбе Чоршанбиев Россиядан Тожикистонга депортация қилинди.
Амриддин Аловатшоев ҳам Россияда ўғирлаб кетилган. Тожикистонда у 18 йилга қамалган.
Қайд этилган фуқароларнинг барчаси Россиядаги Помир диаспораси фаоллари бўлиб, Тожикистон ҳукуматининг Тоғли Бадахшон аҳолисига нисбатан репрессияларига қарши чиқишган.