Uzbekistan Airways 12-20 сентябрь кунлари Самарқанд аэропортидан мунтазам авиақатновларни бекор қилди

Самарқанд аэропорти. Samarkand.travel сайти фотосурати

Uzbekistan Airways авиакомпанияси 12-20-сентябрь кунларига мўлжалланган Самарқанд халқаро аэропортидаги авиарейсларни бекор қилинганини маълум қилди.

Гап қуйидаги рейслар ҳақида бормоқда:

• Тошкент – ​​Самарқанд – Тошкент;

• Самарқанд – Истанбул – Самарқанд;

• Самарқанд – Москва – Самарқанд;

• Самарқанд – Олмаота – Самарқанд;

• Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд;

• Москва – Самарқанд – Москва.

Рейслар техник сабабларга кўра бекор қилинди, дея тушунтиради авиакомпания.

«Бекор қилинган рейслар йўловчилари харид жойида чиптанинг тўлиқ қийматини қайтариб олиши ёки парвозлар тиклангандан сўнг исталган бепул санада бепул қайта брон қилиш ҳуқуқига эга», — дея қўшимча қилади Uzbekistan Airways.

Таъкидлаш жоиз, 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммити ўтказилиши режалаштирилган. ШҲТга аъзо давлатларнинг барча раҳбарлари: Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва турган гап Ўзбекистон саммитда иштирок этишларини тасдиқлаган. Шунингдек, ШҲТда кузатувчи-мамлакатлари раҳбарлари ва ҳамкор ташкилотлар – БМТ, МДҲ, КХШТ, ЕОИИ ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ