Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев йил охиригача мамлакатдаги аҳоли пунктларининг 98 фоизини кенг полосали мобил алоқа тармоғи билан қамраб олиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати давлат раҳбарининг фармонига асосланиб хабар берди.
Халқаро аҳамиятга эга автомобиль йўлларида мобил интернет қамрови 60 фоизга етказилади.
40 минг км оптик толали алоқа линияларини қуриш орқали қамров 80 фоизга етказилади.
Электрон давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор иштирок этса, улардан фойдаланувчилар сони тахминан икки баробарга ортади.
2022 йил 1 сентябрдан республиканинг барча ҳудудларида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни экспорт қилиш марказлари босқичма-босқич ташкил этилади.
2023 йил 1 январдан тегишли давлат органлари расмий веб-сайти ва порталларини «Ягона дарча» тамойили асосида ўз ичига олувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали ягона платформаси ишга туширилади.
2023 йил охирига қадар 6,5 мингдан ортиқ ёшлар «ахборот технологиялари» йўналиши бўйича ўқитиш билан қамраб олиниши лозим. Давлат органлари, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарида 214 дан ортиқ ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш режалаштирилган.
Жорий йилнинг апрель ойида «Ўзбектелеком» (Ўзбекистондаги энг йирик телекоммуникация оператори) 2026 йилгача мамлакатнинг барча аҳоли пунктларини юқори тезликдаги интернет билан қамраб олиш режасини эълон қилган эди.