Толиблар Афғонистондаги урушларнинг экологик оқибатларини бартараф этишда ёрдам сўраган

Толибларнинг Глобал иқлим ўзгариши ҳафталиги доирасида мажлиси. TOLOnews сайти фотосурати

«Толибон»* радикал ҳаракати томонидан тузилган Афғонистон ҳукуматининг Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шер Муҳаммад-Аббас Станикзай жаҳон ҳамжамиятидан СССР, НАТО ва АҚШ томонидан турли хил қуролларни қўллаш натижасида Афғонистонда юзага келган экологик муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришини сўраган. Бу ҳақда у Глобал иқлим ўзгариши ҳафталиги муносабати билан ўтказилган тадбирда маълум қилди, деб ёзади TOLOnews.

«Нафақат биз, балки бутун дунё [Афғонистондаги экологик муаммоларни ҳал қилиш учун масъулдир], чунки улар Афғонистоннинг экологиясига зарар етказишган», — деди Станикзай.

У 1979 йилдан 1989 йилгача Афғонистонда Совет армияси ва 2001 йилдан 2021 йилгача НАТО қўшинлари бўлганида порох, кимёвий қурол ва ҳаво бомбаларидан фойдаланилгани оқибатида аҳоли кўпроқ саратон касаллигига чалинганини назарда тутаётганини айтган.

Мисол учун, шарқий Нангарҳор провинцияси аҳолиси 2017 йилда АҚШ «Барча бомбаларнинг онаси» (GBU-43/Massive Ordnance Air Blast) дан фойдаланганидан кейин тери касалликлари, асаб бузилишлари ва бепуштликдан ҳанузгача шикоят қилишмоқда.

*«Толибон» ҳаракати РФ ва кўпгина давлатларда террорчи ташкилоти сифатида тан олинган ва тақиқланган (Россия қонунчилиги талаби бўйича изоҳлаб ўтамиз).

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ