Қозоғистон Меҳнат вазирлиги яшаш учун рухсатнома олишга ёрдам берадиган касблар рўйхатини тасдиқлади

rg.ru сайти фотосурати

Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хорижликларга ушбу мамлакатда яшаш учун рухсатнома (ВНЖ) олишга ёрдам берадиган касблар рўйхатини тасдиқлади, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

Буйруқ лойиҳасида тушунтирилишича, талабгир касб дея ички меҳнат бозоридаги тегишли ишчилар таклифлари сонидан кўп бўлган касб тан олинади. Таклиф этилаётган рўйхатга юздан ошиқ касблар киритилган.

Тасдиқланган рўйхат соғлиқни сақлаш, ахборот-коммуникация технологиялари, фан ва ишлаб чиқариш йўналишларидаги 21 та касбдан иборат. У қуйидаги мутахассисликларни ўз ичига олади:

1) врач-нейрохирург;

2) врач-гематолог;

3) врач-онколог;

4) врач-неонатолог;

5) врач-эндокринолог;

6) ноорганик моддалар технологияси бўйича муҳандис-тадқиқотчи;

7) органик моддалар технологияси бўйича муҳандис-тадқиқотчи;

8) дорихона муҳандис-технологи;

9) фойдали қазилмаларни тайёрлаш бўйича муҳандис-тадқиқотчи;

10) авиация муҳандиси;

11) космик тизимнинг аппарат-дастурий таъминоти бўйича муҳандис;

12) янги техника ва технологияни жорий этиш бўйича муҳандис;

13) лазер ускуналари муҳандиси;

14) целлюлоза, қоғоз, полиграфия ва тола ишлаб чиқариш технологияси бўйича илмий-тадқиқот муҳандиси;

15) муҳандис-тиббий радиокимёгар;

16) муҳандис-тиббий физик;

17) тўқимачилик хомашёси таснифловчиси;

18) бактериолог;

19) IТ инфратузилмаси архитектори;

20) дастурий таъминот архитектори;

21) ишлаб чиқариш таълими магистри (муҳандислик).

Талабгир касбларга эга чет эл фуқаролари тўлов қобилиятини тасдиқламаган ҳолда ички ишлар органларида соддалаштирилган тартибда яшаш учун рухсатномани расмийлаштириши мумкин.

Яшаш учун рухсатнома 10 йил муддатга ёки чет эл фуқароси паспортининг амал қилиш муддатига берилади.

Талаб қилинадиган касблар рўйхатини тасдиқловчи буйруқ 2023 йил 28 февралдан кучга киради.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ