Қозоғистон терма жамоаси футбол бўйича ЕВРО-2024 саралаш босқичининг биринчи турида мағлуб бўлди

Қозоғистон-Словения ўйнидан лавҳа. kff.kz сайти фотосурати

Қозоғистон терма жамоаси 23 март куни футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионати саралаш ўйинлари биринчи босқичида ўз майдонида Словения термасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Вақт фарқи туфайли Остонадаги ўйин нафақат Н гуруҳида, балки бутун УEФА ЕВРО-2024 саралаш босқичидаги биринчи ўйин бўлди.

Словенлар илк дақиқаларданоқ мезбонларга нисбатан ишончлироқ кўринишди ва Игор Шацкий дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятлар яратишди, бироқ учрашувда ҳисоб қозоғистонликлар томонидан очилди. Ян Вороговский чап қанотдан пастга тушди ва рақиб жарима майдончасига ўтиб кетди, Максим Самородов узатмани боши билан ёпди. Словениялик таниқли дарвозабон Ян Облак жамоасини қутқара олмади.

Иккинчи бўлимда ўйин сурати унчалик ўзгармади: словенлар қозоғистонликларга босим ўтказишда давом этишди, бу эса якунда гол уришга сабаб бўлди. Захира футболчилари ажралиб туришди. Дастлаб, 47-дақиқада Давид Брекало бурчак тўпидан сўнг ҳисобни тенглаштирди, 78-дақиқада Жан Випотник Қозоғистон терма жамоаси жарима майдонига ёриб кириб, тўпни Шацкийнинг ёнидан ўтказиб юборди. Мезбонлар бор кучларини ишга солиб, бир-иккита голли ҳужумлар уюштиришди, аммо меҳмонлар ғалабани қўлдан бой беришмади.

Н гуруҳининг қолган ўйинларида Дания Финляндияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Шимолий Ирландия меҳмонда Сан-Маринони 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

26 март куни бўлиб ўтадиган саралашнинг иккинчи босқичида Қозоғистон терма жамоаси ўз майдонида Дания билан, Словения ўз майдонида Сан-Марино, Шимолий Ирландия эса Финляндия билан баҳслашади.

Қозоғистонликлар учун Словенияга қарши ўйини УEФА Миллатлар лигаси қура ташлаш маросимидан кейинги биринчи, аммо кетма-кет маҳлубиятли тўртинчи ўйин бўлди. Аввалроқ, 2022 йил сентябрида Қозоғистон терма жамоаси Миллатлар лигасининг сўнгги турида Озарбайжонга, ўтган йил ноябрь ойида эса Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларига ўртоқлик ўйинларида мағлуб бўлганди.

УEФА ЕВРО-2024 саралаш босқичи 2023 йилнинг 23 мартидан 2024 йилнинг 26 мартигача бўлиб ўтади. Турнирда 53 та жамоа иштирок этмоқда (Россия терма жамоаси Украина ҳудудида Россия ҳукумати томонидан махсус ҳарбий операция бошланиши муносабати билан мусобақадан четлаштирилган), улар 10 гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан иккита энг яхши жамоа Европа чемпионатига йўл олади, қолган йўлланмалар 2024 йилнинг март ойида Миллатлар Лигаси гуруҳлари ғолиблари, жумладан Қозоғистон ҳам иштирокидаги плей-офф босқичида ўйнайди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ