Туркманистон МСК мамлакат парламентига бўлиб ўтган сайловда 90 фоиздан ортиқ фуқаро иштирок этганини қайд этди

TURKMENPORTAL.COM САЙТИ ФОТОСУРАТИ

26 март куни бўлиб ўтган Туркманистон Мажлиси (парламенти) депутатлари сайловида сайловчиларнинг 91,12 фоизи иштирок этди, деб хабар берди республика Марказий сайлов комиссияси.

Комиссия маълумотларига кўра, Ашхобод ва мамлакатнинг беш вилоятида сайловчилар фаол бўлган, ҳамма жойда сайловчилар иштироки 90 фоиздан ошган.

Масалан, Ахал вилояти 91,74 фоиз кўрсатгич билан етакчи бўлган, Мари вилоятида кўрсатгич пастроқ – 90,87 фоизни ташкил этган.

Худди шундай кўрсаткичлар генгешлар вакиллари, шунингдек, вилоят, этрап ва шаҳар халқ маслаҳати депутатлари учун овоз беришда ҳам қайд этилган.

Аввалроқ, МСК 2644 та сайлов участкасида овоз бериш ўтказилиши ҳақида хабар берганди. Сайловда 3 миллион 496 минг 304 нафар Туркманистон фуқароси рўйхатга олинган.

Парламент ва маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар арафасида 14 872 нафар номзод иштирок этиши маълум бўлди. Улардан 258 нафари республика парламенти депутатлигига даъвогарлик қилмоқда.

Шу билан бирга, туркман матбуотининг ёзишича, мамлакатда одамлар сайловларга қизиқишмайди ва депутатликка номзодлар ҳақида ҳеч нарса билишмайди.

2021 йил сентябрида Туркманистонда икки палатали парламент тузилди. Бироқ, жорий йил январь ойида ҳукумат Конституцияни ўзгартириш ва бир палатали парламент — Межлисга қайтиш ва Ҳалқ маслахатини 2020 йилгача бўлгани каби мамлакат олий вакиллик органига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилди.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди