Қозоғистон Экология вазирлиги Атираудаги оғир вазият сабабларини маълум қилди

AZH.KZ САЙТИ ФОТОСУРАТИ

Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги Атираудаги оғир экологик вазиятни бир неча омиллар: қамишларнинг ёниши, йирик корхоналарда тутун ва газ алангаланиши, шунингдек, шамол йўқлиги сабаб бўлгани билан изоҳлади.

Вазирлик аниқлик киритишича,

3 апрель куни бир нечта фавқулодда вазиятлар қайд этилган, бу эса ноқулай об-ҳаво шароити фонида шаҳарда қалин тутун пайдо бўлишига сабаб бўлган.

Шундай қилиб, Атирау нефтни қайта ишлаш заводида (АНҚЗ) технологик режимнинг бузилиши, яъни ёқилғи газига суюқлик тушиши натижасида печда тутун пайдо бўлдган, мутахассисларнинг фикрига кўра, бу 15 дақиқа давом этган.

Бундан ташқари, комплексе Kazakhstan Petrochemical Industries Inc газ-кимё мажмуасида қисқа туташув туфайли ишлаб чиқарувчи блокларнинг фавқулодда ўчирилиши ишга туширилган, бу эса оловга босимнинг кучайишига олиб келган.

«Корхоналарнинг, хусусан, Атирау нефтни қайта ишлаш заводининг экологик кўрсаткичлари доимо қониқарли эмас. Шундай қилиб, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузиш ва газни ёқиш ҳолатлари тизимли равишда қайд этилмоқда. <…> Шу муносабат билан корхоналар ўзларининг экологик кўрсаткичларини яхшилаш масаласини назоратга олишлари ва барчасини имкон қадар тезроқ тартибга солишлари керак», — дейилади Экология вазирлиги хабарида.

Вазирликнинг қўшимча қилишича, прокуратура иккала корхонада ҳам фавқулодда вазиятларни текширишга тайёргарлик кўрмоқда.

Экологик вазиятнинг ёмонлашувига «Акжайиқ» давлат қўриқхонаси ҳудудидаги қамишларнинг ёниб кетгани ҳам сабаб бўлмоқда. Ёнғин майдони Каспий денгизи соҳилида, бориш қийин бўлган ботқоқли ҳудудда тахминан 90 гектарни ташкил этади. Бу ҳавода тутуннинг юқори концентрациясига олиб келган. Бироқ, 3 апрель куни эрталаб қўриқхона ҳудудининг катта қисмидаги ёнғин бартараф этилган.

Бундан олдин Атирау вилояти ҳокимияти вилоят маъмурий маркази ва яқин атрофдаги аҳоли пунктларини қоплаган тутун туфайли талабалар ва мактаб ўқувчиларини 3 апрелдан масофавий таълимга ўтказишга қарор қилгани хабар қилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ