Туркманистон ҳукумати «Қадр кечаси» муносабати билан 463 нафар маҳкумни афв этади ва уларни иш билан таъминлайди

Қамоқхона. hronikatm.com сайти фотосурати

Туркманистонда Gadyr gijesi («Қадр кечаси») шарафига тавба қилган 463 нафар маҳкум афв этилади. Тегишли фармонни республика президенти Сердар Бердимуҳамедов имзолади, деб хабар беради «Туркменистан Сегодня» нашри.

Сердар Бердимуҳамедов ўз қарорини 15 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилган. Ўз қилмишига пушаймон бўлган маҳкумларни афв этиш акцияси анъанага айланганини таъкидлаган.

«Биз буюк аждодларимизнинг меҳр-мурувват ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиқиб, уларни кейинги жазолардан озод қилиш учун эзгу чора-тадбирлар кўрмоқдамиз», — дейди Бердимуҳамедов.

Президент ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига афв этилган шахсларни тезроқ озод этиш чораларини кўриш бўйича топшириқ берган, вилоятлар ҳокимлари зиммасига эса бу шахсларни иш билан таъминлаш вазифасини қўйган.

Президент озод этилган фуқароларга «мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга муносиб ҳисса қўшиш, она Ватанга хизмат қилиш, виждонан меҳнати самарасидан баҳраманд бўлишликни» тилаган.

Туркманистонда Ислом динида қадрланадиган Қадр кечаси, шунингдек, Бетарафлик ва Мустақиллик кунлари арафасида маҳкумларни афв этиш акциялари мунтазам ўтказиб келинади. Шу тариқа Туркманистонда сўнгги беш йил ичида 20 мингдан ортиқ маҳкум озод этилган.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди