Словакиялик мураббий Қирғизистон футбол терма жамоаси билан бир йиллик шартнома имзолади

Нурдин Букуев ва Штефан Таркович. kfu.kg сайти фотосурати

Словакиялик мутахассис Штефан Таркович Қирғизистон терма жамоаси билан шартнома имзолади. Шартнома муддати бир йилга мўлжалланган, деб хабар беради АКИpress.

Қирғизистон футбол иттифоқи (ҚФИ) офисида терма жамоанинг янги бош мураббийи билан шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

«Менга билдирилган ишонч учун Қирғизистон футбол иттифоқи президентидан миннатдорман. Режаларимиз катта, ҳаммасини режа бўйича бажаришга ҳаракат қиламиз», — деди Таркович.

Ўз навбатида ҚФИ бош котиби Нурдин Букуев Тарковични юқори малакали мураббий деб атади ва ҳамкорликдан жуда мамнун эканлигини таъкидлади. Мураббийлар штабида Тарковичга ташриф буюрган ёрдамчи мураббийлар ҳам, маҳаллий мутахассислар ҳам ёрдам беришини такидлади.

Таркович бошчилигидаги Қирғизистон миллий терма жамоаси Бишкек ва Тошкентда бўлиб ўтадиган биринчи Марказий Осиё чемпионати (CАFА) доирасида 10 июнь куни Афғонистонга қарши ўйин ўтказади. Бундан ташқари, Таркович бошчилигида қирғизистонликлар ЖЧ-2026 саралаш босқичини бошлайдилар, шунингдек, 2024 йилнинг январь ойида Осиё Кубогида ҳам иштирок этишади.

Словакиялик мутахассис Қирғизистон терма жамоаси билан саккиз йилдан ортиқ вақт давомида ишлаган ва Қирғизистон термасини икки марта Осиё Кубогига олиб чиққан бош мураббий, россиялик Александр Крестининни ўрнини эгаллайди. Таркович

Таркович Қирғизистон терма жамоасини бошқарадиган МДҲдан ташқаридаги биринчи хорижлик мураббийга айланади. Бунгача жамоани қирғизистонликлар ёки русссияликлар бошқариб келган.

Штефан Таркович футболчи ва мураббий сифатида Словакиядан ташқарига деярли чиқмаган. Фақатгина БААнинг «Бани Яс» клубида ёрдамчи мураббий сифатида олти ойлик хизмат сафари бундан мустасно. Таркович бош мураббий сифатида Словакиянинг «Кошице», «Татран» ва «Жилина» клублари, шунингдек, ЕВРО-2020 га олиб чиққан Словакия терма жамоаси билан ишлаган. У ўтган йилнинг июн ойида Миллатлар лигасида Қозоғистонга мағлуб бўлгач, терма жамоа бош мураббийлигидан бўшатилган эди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ