«Астана LRT» иши бўйича асосий айбланувчилар сиртдан етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Талгат Ардан ва Канат Султанбеков. tengrinews.kz сайти фотосурати

Қозоғистон пойтахти ҳокимининг собиқ ўринбосари Канат Султонбеков ва «Астана LRT» МЧЖ бошқаруви собиқ раҳбари Талгат Ардан етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ҳукм 3 май куни Остона шаҳрининг жиноят ишлари бўйича ихтисослаштирилган туманлараро судида эълон қилинди, деб ёзади Zakon.kz.

Султонбеков ва Ардан Қозоғистон Жиноят кодексининг 189-моддаси («Ўзгаларга ишониб топширилган мулкни растрата қилиш ёки ўзлаштириш») бўйича айбдор деб топилди. Улар чет элда бўлгани учун сиртдан судланган: аввалроқ Ардан Туркияда, Султонбеков эса АҚШда яширинганлиги хабар қилинганди.

Иккаласи ҳам умрбод давлат хизматида лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Жазони ўташ муддати маҳкумлар амалда ушлаб турилган ва қамоққа олинган кундан бошлаб ҳисобланади. Улар жазони ўрта даражадаги хавфсизлик муассасасида ўташади.

«Астана LRT» ши бўйича яна етти киши судланмоқда: Қозоғистон пойтахти йўловчи транспорти ва автомобиль йўллари департаментининг собиқ раҳбари Рашид Аманжулов, Astana Innovations АЖ бошқаруви собиқ раиси Талгат Ашим, Остона шаҳар кенгаши собиқ котиби Жанат Нурпиисов ва Астана LRT билан ҳамкорлик қилган корхоналарнинг тўрт нафар ходими — Улуғбек Ачилов, Даурен Абдихамитов, Тимур Касабаев ва Дулат Мусенов.

Барча айбланувчилар етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Шу билан бирга, Ашим, Касабаев, Мусенов ва икки нафарига шартли, уч йил муддатга синов назорати остида жазо берилган.

2021 йили етти мана шу нафар шахсга 7 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига берилган, шунингдек 5,8 миллиард тенге (бугунги курс бўйича 13 миллион доллардан ортиқ) зарарни қоплашга ҳукм қилинган эди. Аммо кейин суд ҳукмни бекор қилди ва қонунбузарликларни бартараф этиш учун ишни прокуратурага қайтарди ва 2022 йили бу иш бўйича янги суд жараёни бошланди.

ℹ️ «Астана LRT» лойиҳаси Қозоғистон пойтахтида енгил темир йўл транспортини (Light Rail Transit) ишга туширишни ўз ичига олади. У 2014 йили ишга туширилиши керак эди, аммо муддатлар доимо орқага сурилган. 2019 йил апрель ойида молиявий муаммолар туфайли қурилиш ишлари тўхтатилган ва ЛРТ қурилиши учун Хитой тараққиёт банкидан олинган кредитни қайта молиялаштиришга қарор қилинган. предполагал запуск в 

Ўша йилнинг июль ойида лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард доллар бўлиши хабар қилинган эди ва август ойи бошида «Астана LRT» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани маълум бўлди: улар бюджетни ўзлаштиришда гумон қилинган. Кейинроқ айбланувчилар орасида пойтахт ҳокимлигининг юқори мартабали вакиллари, жумладан, ҳоким ўринбосари Қанат Султонбеков ҳам пайдо бўлди.

Тергов маълумотларига кўра, Султонбеков «Астана LRT» собиқ раҳбари Талгат Ардан билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, консалтинг хизматлари ва техник назорат учун оширилган харажатларни тасдиқлаган. Натижада давлатга 5 миллиард тенгедан (13 миллион доллар) ортиқ зарар етган. Султонбеков ва Ардан халқаро қидирувга берилган.

2020 йили «Астана LRT» ўз номини City Transportation Systems (CTS)га ўзгартирди.

ШУНИНГДЕК ЎҚИНГ