БМТ экспертлари туркман журналистларига матбуот эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапириб беради

Семинар. turkmenportal сайти фотосурати

БМТнинг Ашхободдаги биносида «Журналистикада инсон ҳуқуқлари бўйича таълимнинг илғор тажрибалари. Инсон ҳуқуқлари масалаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича Омбудсман идораси билан журналистларнинг ҳамкорлиги» мавзусида икки кунлик семинар бошланди. Бу ҳақда Turkmenportal хабар беради.

Таъкидланишича, семинар Туркманистон газеталари, телевидениеси, интернет ахборот агентликлари журналистлари, журналистика факультетлари талабалари, жамоат ташкилотлари вакиллари учун мўлжалланган бўлиб, «Туркманистон Омбудсмани институционал салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда.

Семинарга БМТТД халқаро эксперти Стефани Лемке модераторлик қилади, у сессияларни онлайн тарзда олиб боради.

Эътиборлиси, фотосуратларга қараганда, семинар рус тилида ўтказилмоқда.

Тадбирнинг биринчи кунида оммавий ахборот воситалари эркинлигини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари, Европа ва бошқа мамлакатлар тажрибасидан бу борадаги сўнгги ишланмалар ва кўрсатмалар каби масалалар кўриб чиқилди. Иштирокчилар интерфаол ўйинлар ва машқлар орқали олган билимларини амалий жиҳатдан ишлаб чиқдилар.

Туркманистоннинг асосий давлат оммавий ахборот воситалари Туркманистон Давлат ахборот агентлиги ва «Нейтрал Туркманистон» газетаси ҳисобланади. Уларнинг кун тартиби кўпинча Бердимуҳамедовлар оиласининг иши ва дам олишига бағишланган.

Республикада расмий равишда хусусий оммавий ахборот воситалари (жумладан Turkmenportal) ҳам борки, улар амалда давлатнинг кун тартибини такрорлайди. Туркманистонда тақиқланган бир нечта мустақил нашрларгина мамлакатдаги реал воқеалар ҳақида ёзади. Уларнинг таҳририятлари хорижда жойлашган, мухбирлар эса анонимлик шарти билан ишлашга мажбур.

  • Исроилнинг Эронга ҳужуми ядровий таҳдидни тинч ва куч ишлатиш йўли билан ҳал этиш сценарийларига таъсир қилгани ҳақида

  • Қирғизистон жанубида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган миллатлараро можарога 15 йил тўлди

  • Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этади

  • Қозоғистон газни қайта ишлаш заводи қурилиши юзасидан Ғарб инвесторлари билан очиқ можарога киришди